ГСФ Öзбекистон экологияси уçун 103,7 млн евро ажратади
Яşил иқлим жамğармаси (Греен Слимате Фунд - ГСФ) Кенгаşи умумий қиймати 264,4 миллион евро бöлган “Марказий Осиёда иқлим öзгариşига çидамли ландşафтлар” (СЛиСА) минтақавий дастурини маъқуллади. Дастур доирасида Öзбекистон 103,7 миллион евро миқдорида маблаğ олади.

ГСФ Ўзбекистон экологияси учун 103,7 млн евро ажратади
Ушбу маблағлар ўрмонлар ва яйловларни тиклаш, қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгаришига чидамли технологияларни жорий этиш, шунингдек, фермерларнинг иқлим ўзгариши оқибатларига мослашиши учун зарур молиявий воситалардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилади.
Дастур Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ) томонидан Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.
Дастурнинг Ўзбекистонда кутилаётган натижалари:
342 минг нафар аҳолининг иқлим хавфларига чидамлилигини ошириш (уларнинг қарийб ярмини аёллар ташкил этади);
164 минг гектар ўрмон, яйлов ва қишлоқ хўжалиги ерларида иқлим ўзгаришига чидамли бошқарув усулларини жорий этиш; иссиқхона газлари ташламаларини камайтириш ва уларнинг ютилишини ошириш орқали 1,07 миллион тонна СО₂ эквивалентидаги натижага эришиш.
СЛиСА дастурининг амалга оширилиши Марказий Осиё мамлакатларининг умумий экологик ва иқлим муаммоларини ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш имконини беради. Бунда табиий экотизимларни сақлаш, ер ресурсларидан барқарор фойдаланиш ва иқлим ўзгариши оқибатларига энг заиф маҳаллий ҳамжамиятларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади.
“Ушбу дастурнинг маъқулланиши янада барқарор ҳамжамиятлар ва ландшафтларни шакллантириш йўлидаги муҳим қадамдир. Қирғиз Республикаси, Тожикистон ва Ўзбекистондаги ҳамкорларимиз билан биргаликда умумий мақсадимизни Марказий Осиё аҳолиси ва табиати учун узоқ муддатли натижага айлантиришни кўзлаяпмиз”, – деди ГИЗ вакиллари.
Экология қўмитасининг қайд этишича, СЛиСА дастури Ўзбекистоннинг иқлим соҳасидаги устувор вазифаларини амалга оширишга хизмат қилувчи қўшимча воситага айланади. Жумладан, деградацияга учраган ерларни тиклаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва иқлим ўзгаришига чидамли қишлоқ хўжалигини ривожлантириш каби йўналишларни қўллаб-қувватлайди.

