Марказий Осиёда иқлимга бардошли ландшафтлар минтақавий дастури ишлаб чиқилмоқда
Ўзбекистон, Қирғиз Республикаси ва Тожикистонда амалга ошириладиган Марказий Осиёда иқлимга бардошли ландшафтлар (Слимате-ресилиент Ландссапес ин

Марказий Осиёда иқлимга бардошли ландшафтлар бўйича минтақавий дастур ишлаб чиқилмоқда
Ўзбекистон, Қирғиз Республикаси ва Тожикистонда амалга оширилиши режалаштирилган Марказий Осиёда иқлимга бардошли ландшафтлар (Слимате-ресилиент Ландссапес ин Сентрал Асиа – СЛиСА) минтақавий дастури тайёрланмоқда.
Мазкур дастур Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ) томонидан Яшил иқлим жамғармаси (ГСФ)нинг молиявий кўмагини жалб этиш мақсадида миллий ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиқилмоқда. У қишлоқ хўжалиги, ўрмончилик ва бошқа ердан фойдаланиш (АФОЛУ) соҳаларининг иқлим ўзгаришига чидамлилигини ошириш ҳамда иссиқхона газлари эмиссиясини қисқартиришга йўналтирилган.
Ўзбекистонда дастур доирасидаги ишлар, хусусан, Фарғона водийси ва Сурхондарё вилояти ҳудудларини қамраб олиши кўзда тутилган. Дастур доирасида иқлимга оид маълумотлардан ер ресурсларидан фойдаланишни режалаштириш ва инвестицияларни жалб этиш жараёнларида фойдаланиш, барқарор қишлоқ хўжалиги амалиётларини жорий этиш, яйлов ва ўрмонларни тиклаш, қишлоқ ҳудудларидаги кичик ва ўрта бизнеснинг иқлимли молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш ҳамда давлат ташкилотлари ва ер ресурсларидан фойдаланувчиларнинг салоҳиятини ошириш назарда тутилган.
Шунингдек, дастур трансчегаравий ҳамкорликни, билим ва тажриба алмашинувини ҳамда минтақавий инвестицияларни мувофиқлаштиришни кучайтиришга ҳисса қўшади. Дастур ГИЗ томонидан уч мамлакатдаги соҳавий ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган. Ўзбекистонда амалга ошириш бўйича миллий ҳамкор ташкилот сифатида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси иштирок этади.
Дастурни Яшил Иқлим Жамғармаси, Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги (БМЗ) маблағлари ҳамда иштирокчи давлатларнинг ҳиссалари ҳисобидан молиялаштириш кўзда тутилган.

