Спорт

“Ғазалкент” футболчилари Ўзбекистон Кубоги чорак финалида аутизмли болалар чизган расмлар туширилган либосда ўйнайди

ъҒазалкентъ футбол клуби ъНавбаҳоръга қарши Ўзбекистон Кубоги чорак финалида аутизмли болалар учун махсус таълим маркази тарбияланувчилари яратган дизайн элементлари туширилган либосларда майдонга тушади. Ушбу либослар сотувидан тушган маблағлар болалар таълим марказига йўналтирилади.

“Ғазалкент” футболчилари Ўзбекистон Кубоги чорак финалида аутизмли болалар чизган расмлар акс этган либосда майдонга тушади

“Ғазалкент” футбол клуби 21-октабр куни Ўзбекистон Кубоги чорак финалида “Навбаҳор”га қарши баҳсда махсус либосларда ўйнашини маълум қилди.

Клубнинг билдиришича, либослар дизайнида аутизмли болалар учун махсус таълим маркази тарбияланувчилари чизган расмлардан фойдаланилган.

Махсус либослар чекланган миқдорда тайёрланган. Уларни Маркет Яндех Го платформасидаги клубнинг расмий онлайн дўкони орқали харид қилиш мумкин. Сотувга чиқарилган футболкалар футболчилар чорак финал учрашувида киядиган либослардан иборат.

Клуб маълумотига кўра, футболкалар савдосидан тушган барча маблағлар аутизмли болалар таълим марказининг ҳисоб рақамига ўтказилади. Йиғилган пул марказни ривожлантириш, махсус ускуналар ҳамда ўқув материалларини харид қилишга йўналтирилади.

Клуб вакиллари махсус либосларда майдонга тушиш футболчилар учун алоҳида аҳамиятга эга эканини қайд этиб, мухлисларни ҳам ушбу аксияда қатнашишга чақирган. Ташаббус орқали футбол учрашуви натижасидан ташқари, аутизмли болаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг таълим олиши учун зарур шароитларни яхшилашга ҳисса қўшиш кўзланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.