Дунё

Ғайриоддий тажриба: Нидерландияда 9-ноябр куни томошабинлар севимли филмларини унутиши учун гипноз қилинади

Томошабинларга севимли филмларини унутиб, уларни илк бор томоша қилиш таклиф этилади. Ташкилотчилар филмни илк бор кўргандаги ҳис-туйғуни қайтаришнинг иложи бор-йўқлигини синаб кўришмоқчи.

Ғайриоддий тажриба: Нидерландияда 9-ноябр куни томошабинлар севимли филмларини унутиши учун гипноз қилинади

Нидерландиядаги кинотеатрлар тармоғи ноодатий тажриба ўтказишни режалаштирмоқда: томошабинлар илгари кўрган филмларини унутиб, уларни гўё биринчи марта томоша қилаётгандек кўришлари учун гипноз қилинади. Компания маълумотига кўра, сеанс 9-ноябр куни Гаагадаги кинотеатрда бўлиб ўтади.

Тажриба қатнащилари “Матрица”, “Етти”, “Ла-Ла Ленд” ёки “Интерстеллар” филмларидан бирини танлашлари керак. Иштирок этиш бепул, аризалар қабули 29-октябрда якунланган.

Лойиҳа учун 30 киши саралаб олинади. Уларнинг ҳар бири гипноз билан 30 йилдан буён шуғулланиб келаётган гипнотерапевт Виктор Кремер билан индивидуал онлайн-сессиядан ўтади. Намойишдан бевосита олдин томошабинлар яна гипноз ҳолатига киритилади. Ташкилотчилар филмни илк бор кўргандаги ҳиссиётларни қайтариш мумкинми-йўқми, шуни синаб кўрмоқчи: филмни унутишнинг уддасидан чиқиладими ёки йўқ, буни ҳали аниқлаш керак бўлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.