Дунё

Америкалик эркак кинотеатрда филм томоша қилиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди

Солиқ хизматининг собиқ ходими бутун умр мусиқа ва кинога қизиққан. У кунига ўртача 3,3 тадан филм кўрган.

Америкалик эркак кинотеатрда филм томоша қилиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди

Пенсилваниялик нафақахўр кичик Гленвуд Ҳоскин кинотеатрда бир йил ичида томоша қилган филмлар сони бўйича жаҳон рекордини янгилаб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. 12 ой давомида у 1207 та киносеансга борди.

Бутун умр мусиқа ва кинога қизиққан Ҳоскин филмларни 2024-йил апрелидан 2025-йил апрелигача Ёрк Ҳейвен шаҳридаги кинотеатрда томоша қилган. Эрталабдан ярим тунгача имкон қадар кўпроқ кино кўриш учун у ҳар кунлик жадвални олдиндан синчиклаб ўрганиб чиққан.

“Менга уйдан ташқарига чиқиш жуда ёқарди, бундан ташқари, ҳар доим ўз кучимни синаб кўришни ва мақсадлар қўйишни яхши кўраман. Шунингдек, жуда тартибли инсонман, шу боис тайёргарлик ва режалаштириш жараёни менга завқ бағишлади”, дейди рекордчи.

Солиқ хизматининг собиқ ходими ҳозир 60 ёшда. У бир йил ичида 777 та филм кўрган бошқа бир америкалик — Закария Своупнинг рекордини янгилашга муваффақ бўлди. Бунинг учун Ҳоскин деярли чекланмаган миқдорда кино кўриш имконини берувчи ойига 28 долларлик абонемент сотиб олди.

Эркакнинг айтишича, у овқатни уйда тайёрлаб, сеанслар орасида еган. Шунингдек, у кинотеатр атрофидаги ҳудудда сайр қилган ва жисмоний машқлар билан шуғулланган. У билан яқин дўст бўлиб қолган кинотеатр ходимлари ва раҳбарияти филмларнинг давомийлигини аниқлашда унга ёрдам беришган.

“Баъзи филмлар кутилмаганда менга маъқул келди. Масалан, “Ёввойи робот” мен кутганимдан анча яхши чиқди. Яна Дедпул ва Росомаха ҳам менга ёқди”, дейди Ҳоскин. Бироқ унга ҳаммадан кўп мултфилмлар ва комедияларни томоша қилиш манзур бўлган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.