Дунё

2026-йилнинг ёзи АҚШ кинопрокати тарихидаги энг кассабоп мавсумга айланди

2026-йил ёзи АҚШ кинопрокат тарихида энг катта даромад келтирган мавсумга айланди.

АҚШда ёзги кинопрокат ҳисоб-китоблар бўйича тарихдаги энг юқори натижа қайд этилди. Томошабинлар кинотеатрларда филмларни томоша қилиш учун жами 4,76 миллиард доллар сарфлаган, дея хабар бермоқда “Film.ru” нашри.

Статистик маълумотлар жорий йилнинг 1-майидан 7-сентябригача бўлган даврни қамраб олади. Шу вақт оралиғида АҚШ кинотеатрларида энг кўп томоша қилинган филмлар қуйидагилар бўлди:

“Қаттиққўл хоним 2”

“Майкл”

“Обсессия”

“Ўйинчоқлар тарихи 5”

“Одиссея”

“Ўргимчак-одам: Янги кун”

Бунгача энг юқори кўрсаткич 2013-йил ёзида қайд этилган эди, ўшанда тушум 4,75 миллиард долларни ташкил қилган. Ўша йили прокатга “Темир одам 3”, “Пўлат одам” ва “Ёвуз мен 2” каби филмлар чиққан.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.