Фуқаро Халқ қабулхонасига юборган мурожаатини ўзи назорат қиладиган бўлди
Президент қабулхонасига мурожаат йўллаган фуқаро тегишли ташкилотнинг жавобидан қониқмаса, “Эътирозим бор” тугмасини босади ва унинг мурожаати ижрога қайтарилиб, қайта кўриб чиқилади.

Фуқаро Халқ қабулхонасига юборган мурожаатини энди ўзи кузатиб боради
Ўзбекистон президентининг Халқ қабулхонасига (pm.gov.уз портали) юборилган мурожаатлар бундан буён мурожаатчиларнинг ўзи томонидан назорат қилинади.
Халқ қабулхонасининг маълум қилишича, порталда Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда СМС-хабарнома хизмати йўлга қўйилди.
Эндиликда мурожаатнинг ҳар бир босқичи ҳақида фуқарога pm.gov.уз сайтида жойлашган шахсий кабинети ҳамда СМС орқали маълумот бериб борилади. Бунинг учун фуқаро шахсий кабинет орқали созламаларга кириб, керакли билдиришномалар СМС кўринишида ҳам юборилишини белгилаб қўйиши лозим.
Мурожаат ёпилгани ҳақидаги СМС-хабарномада махсус ҳавола бўлади. Фуқаро ушбу ҳавола орқали кириб, мурожаатга тегишли ташкилот жавоби билан танишади ва унга “Розиман” деб муносабат билдириши ёки “Эътирозим бор” деб мурожаатни қайта ижрога қайтариши мумкин. Шу тариқа у ўз мурожаатини ўзи назорат қила олади.
“Эътирозим бор” тугмаси босилганда, фуқаро қуйидаги сабаблардан бир ёки бир нечтасини танлайди ёки ўз эътирозини ёзиб қолдириши мумкин:
Фуқаро мурожаатга жавобдан қониқмаган ҳолда “Эътирозим бор” деб белгиласа, мурожаат ижрога қайтарилади ва қайта кўриб чиқилади.

