Францияда музейдан вазни 210 кг бўлган ноёб китоб ўғирлаб кетилди
Францияда Иссуардаги Замонавий санъат марказидан номаълум шахслар Жозеф Форенинг «Муқаддас Иоанн Апокалипсиси» ноёб нусхасини ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда Франциянинг Ici радиоси хабар бермоқда. Китоб дунёдаги ягона нусха ҳисобланади. У 1958 йилдан 1961 йилгача яратилган бўлиб, вазни тахминан 210 кг ни ташкил қилади. Яна тахминан 150 кг Сальвадор Дали лойиҳаси асосида тайёрланган бронза муқовага тўғри келади. […]

Францияда музейдан вазни 210 кг бўлган ноёб китоб ўғирланди
Франциянинг Иссуар шаҳридаги Замонавий санъат марказидан номаълум шахслар Жозеф Форенинг «Авлиё Иоанн Апокалипсиси» ноёб нусхасини ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда Франциянинг Ici радиоси хабар бермоқда.
Ушбу китоб дунёдаги ягона нусха ҳисобланади. У 1958 йилдан 1961 йилгача яратилган бўлиб, вазни қарийб 210 кг ни ташкил қилади. Яна тахминан 150 кг Сальвадор Дали лойиҳаси асосида тайёрланган бронза муқованинг ҳиссасига тўғри келади.
Очилган ҳолатда китобнинг узунлиги 150 метрга етади ва у қўлёзма матнлар туширилган 150 та катта пергаментдан иборат. Безакда каллиграфик услубда ёзилган 95 мингга яқин ҳарфдан фойдаланилган, бронза муқова эса қимматбаҳо тошлар билан безатилган.
Яратилган вақтида ушбу асар 2 миллион франкка баҳоланган ва дунёдаги энг қиммат китоб деб аталган.
Ўғирланган нусха Bourges 2028 лойиҳаси билан боғлиқ маданий дастурнинг бир қисмига айланиши керак эди.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ўғриликнинг барча тафсилотларини аниқламоқда ва ўғирланган асарни қидирмоқда.

