Франсиялик ўғрилар Австралиядаги уйни сунъий интеллект ёрдамида ўмариб кетди

Франсиялик ўғрилар Австралиядаги уйни сунъий интеллект ёрдамида ўмариб кетди
Франсиялик ўғрилар Канберрада ҳашаматли буюмлар сақланадиган уйни сунъий интеллект орқали топган.
Ўғрилик 2025-йил октябрида юз берган. Ўша пайтда тўрт нафар босқинчи деразани синдириб, уйдан дизайнерлик тақинчоқлари, сумкалар ва соатларни олиб кетган. Бир неча кундан кейин улар Сидней шаҳридаги фастфуд ресторанида қўлга олинган.
Айблов қўйилган шахслар Франсия фуқаролари экани маълум бўлган. Улар айбини тўлиқ тан олган, аммо ҳимоячилари етказилган зарар миқдорига қарши чиқмоқда.
Декабр ойида, айбловлар эълон қилингач, ўғирланган буюмларнинг бир қисми қисқа муддатли ижарага берилган уйдан топилган. Йўқолган нарсалар орасида эгалари тахминан 5 миллион долларга баҳолаган Ричард Милле РМ88 Смилей соати ҳам бор эди.
Олий судда ўғирланган буюмлар қиймати 10 миллион доллардан 2 миллион долларгача туширилган.
“Айблов (қайтарилмаган) буюмларнинг ҳақиқийлигини ҳар қандай асосли шубҳаларсиз исботлай олмаяпти. Жабрланувчилар бу буюмларнинг асл эканини тасдиқловчи квитансиялар, харидни тасдиқловчи ҳужжат, транзаксия ёзувлари ёки сертификатлар каби ҳеч қандай далил тақдим эта олмади”, дейилади баёнотда.
Иш ҳужжатларига кўра, жабрланувчи ижтимоий тармоқларга ўғирланган буюмлар акс этган суратларни жойлаган.
Жойлашувни аниқлаш учун ўғрилар сунъий интеллектдан фойдаланган.
Нейротармоқ гуллаётган олча дарахти Канберрада жойлашганини аниқлашга ёрдам берган. Ўғрилар эса ЧатГПТъдан фойдаланган ва у ҳовуз ҳамда теннис корти акс этган орқа ҳовли сурати орқали манзилни топган.

