Дунё

Франсиялик журналистга «Олтин қалам» топширилди

Мукофот Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси делегациясининг Франсияга сафари доирасида Ўзбекистон элчихонасида берилди.

Франсиялик журналистга «Олтин қалам» топширилди

Парижда франсиялик журналистга «Олтин қалам» мукофоти тантанали равишда топширилди.

Франсиялик журналист, «Георама» нашриёти асосчиси ва директори Диде Лабуш «Олтин қалам» миллий мукофоти учун халқаро танловнинг бу йилги ғолибларидан бири эди.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси делегациясининг Франсияга сафари доирасида Ўзбекистон элчихонасида ушбу мукофот журналистга топширилди.

Маросимда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси Шуҳрат Орипов мамлакатимизда сўз эркинлиги ва очиқликни таъминлаш, журналистларни қўллаб-қувватлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди.

Тадбир чоғида Диде Лабушга Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг фахрий аъзолик гувоҳномаси ҳам топширилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.