Дунё

Франсия АҚШни инсон ҳуқуқлари бўйича танқид қилгани учун узр сўради

Франсия АҚШни инсон ҳуқуқлари бўйича танқид қилгани учун узр билдирди

Франсиянинг Женевадаги БМТ ҳузуридаги доимий ваколатхонаси АҚШнинг инсон ҳуқуқлари сиёсатини танқид қилган баёнотидан афсусда эканини маълум қилди.

Гап Франсия дипломатик миссиясининг 25-июл куни Х ижтимоий тармоғида жойлаштирган пости ҳақида кетмоқда. Унда АҚШ Россия ва Шимолий Корея билан бирга БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолкер Туркнинг ваколат муддатини узайтиришга қарши овоз бергани танқид қилинган.

“Бир вақтлар АҚШ инсон ҳуқуқлари соҳасида маёқ эди. Энди эса ундай эмас. Дунё ҳам энди унга қулоқ солмаяпти”, дейилганди Франсия миссияси хабарида.

Бу баёнот Вашингтоннинг кескин норозилигига сабаб бўлган. Реутерс ёзишича, шундан кейин АҚШ делегацияси Франсия дипломати БМТ Хавфсизлик кенгашида нутқ сўзлаётган пайтда мажлисни намойишкорона тарк этган.

Бундан ташқари, АҚШ давлат департаменти Франсиянинг Вашингтондаги янги элчисини тайинлаш жараёнини ҳам тўхтатган. Франсия ташқи ишлар вазири Жан-Ноел Барро аппарати раҳбари Орельен Лешевалье июн ойининг охирида элчи лавозимига номзод сифатида кўрсатилган ва у Лоран Били ўрнини эгаллаши керак эди.

Бироқ Вашингтон унинг тайинланиши учун зарур бўлган розиликни беришни музлатиб қўйган.

Франсиянинг БМТ ҳузуридаги ваколатхонаси янги баёнотида 25-июлдаги пост АҚШнинг инсон ҳуқуқларига риоя қилиш борасидаги садоқатини шубҳа остига қўйгани учун афсус билдирганини айтди.

Ваколатхона, шунингдек, келишмовчилик инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласининг ўзи эмас, фақат битта овоз бериш билан боғлиқ бўлганини таъкидлади.

Вашингтон эса Франсиянинг баёнотини эътиборга олганини билдирди. АҚШ Давлат департаменти вакили АФПга берган изоҳида Вашингтон Франсия билан умумий қадриятлар ва манфаатларни илгари суриш борасида ҳамкорлик қилишдан мамнун эканини айтди.

Ўшанда Эрон ташқи ишлар вазирлиги дипломатлар Вена конвенсиясини бузганини таъкидлаганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.