Дунё

АҚШ ўзга сайёраликлар пайдо бўлган тақдирда қандай ҳаракат қилиш бўйича режа тузди

АҚШ ўзга сайёраликлар пайдо бўлса, қандай йўл тутиш бўйича режа ишлаб чиқди

АҚШ махсус хизматлари ўзга сайёраликлар пайдо бўлганда қандай ҳаракат қилиш кераклиги юзасидан режа тайёрлаган. Бу ҳақда америкалик олимларга махсус хизматлар раҳбарияти билан учрашув чоғида маълум қилинган. Шунингдек, АҚШ ўзга сайёраликлар билан алоқа ўрнатишда дунёда етакчи бўлишни хоҳламоқда.

Учрашув Миллий разведка директори идорасида ўтказилди. Унда махсус хизматлар вакиллари ҳукумат тузган НУЖларни ўрганиш бўйича илмий кенгашни қабул қилди. Кенгаш таркибида психолог доктор Женнис Вилҳауер, Гарвард университети астрономи профессор Ави Лёб ва иммунология бўйича тадқиқотчи профессор Гарри Нолан бор. Учрашувдан кейин Вилҳауер Субстаск онлайн платформасида АҚШнинг ўзга сайёраликлар бўйича режаси ҳақида сўзлаб берди.

Вилҳауернинг айтишича, бу режанинг мавжудлиги АҚШ ҳукумати ўзга сайёраликлар борлигини тан олганини англатмайди. Бу ҳукумат бундай баёнот беришга тайёрланаётганини ҳам билдирмайди. Бироқ экспертга кўра, Вашингтон бундай эҳтимолга жуда жиддий қарайди.

“Биргина шунинг ўзи катта аҳамиятга эга”, дейди психолог.

Чунки унинг баҳолашича, ўзга сайёраликлар билан илк мулоқотнинг оқибатлари шу қадар жиддий бўладики, бунга мувофиқлаштирилган жавоб чоралари керак бўлади.

Шу билан бирга, психолог ҳеч қандай тафсилот бермади. Режа қайси вазиятларда ишга тушиши? Қайси идоралар қандай чоралар кўриши? Буларнинг барчаси номаълум. Вилҳауернинг сўзларига кўра, ўзга сайёраликлар борлиги тасдиқланишининг эҳтимолий оқибатларига жиддий тайёргарлик кўриш лозим.

Полиция ходимлари, ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, руҳий саломатлик мутахассислари, дин уламолари, фуқаро муҳофазаси ходимлари ҳамда маҳаллий ҳокимият вакилларини ўқитиш талаб этилади. Бундан ташқари, ишончли ёрдам пунктларини ташкил қилиш зарур бўлади. Улар жамоатчиликка ахборот бериш ва дунёқараши ўзгариб, қўрқувга тушган одамларга узоқ муддатли ёрдам кўрсатиш учун керак.

Суриоситй марсоходи олган суратда сайёрада муаллақ турган ғалати фигура аниқланган. Атиги 13 сония олдинги кадрда бу шакл йўқлиги сабабли, тармоқда ақл бовар қилмайдиган тезликда ҳаракатланувчи мавжудот ҳақидаги тахминлар ва баҳслар кучайди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.