Дунё

Франсия афğон мигрантларини депортация қилиşни «Толибон» билан муҳокама қилмоқда

Франсия яşаş рухсатномаси бöлмаган айрим афğон мигрантларини ватанига қайтариş бöйиçа «Толибон» вакиллари билан музокаралар öтказмоқда. Париж толиблар ҳукуматини расман тан олмаган ва у билан дипломатик муносабатлар öрнатмаган. Мухолифат эса бундай мулоқотни толиблар билан муносабатларни нормаллаşтириşга қадам сифатида танқид қилмоқда.

Франсия афğон мигрантларини депортация қилиш масаласини «Толибон» билан муҳокама қилмоқда

ДВ ёзишича, Франсия ички ишлар вазири Лоран Нуньес 2-ноябр куни парламентдаги чиқишида музокаралар олиб борилаётганини маълум қилган.

«Биз мамлакатда ноқонуний турган айрим афğонларни қайтариш имкониятига эришишга ҳаракат қилмоқдамиз. Гап техник муҳокамалар ҳақида кетмоқда», - дея вазирнинг сўзларини келтирган АФП агентлиги.

Нуньеснинг таъкидлашича, Европанинг бошқа давлатлари, жумладан, Германия ҳам толиблар билан шундай алоқаларни сақлаб турибди.

Асосий эътибор жиноят учун судланганларни қайтаришга қаратилган

Франсия «Толибон» 2021-йилда Афғонистонда ҳокимиятни қайта эгаллаганидан кейин тузилган ҳукуматни расман тан олмаган. Икки томон ўртасида дипломатик муносабатлар ҳам мавжуд эмас.

Шунга қарамай, АФП маълумотига кўра, Франсия афғон фуқароларини ватанига қайтаришни тезлаштириш тарафдори бўлган Европа Иттифоқининг қарийб 20 давлати қаторига киради. Улар орасида Германия, Белгия ва Швеция ҳам бор.

Бу давлатлар, биринчи навбатда, жиноят содир этгани учун судланган афғон фуқароларини қайтаришга интилмоқда.

Нуньес Франсияда бўлиб турган айрим афғонлар «жамоат тартибига таҳдид солиши мумкин»лигини айтган. Шу сабабли уларни депортация қилиш ҳукуматнинг устувор вазифаларидан бири эканини билдирган.

Музокаралар Франсия мухолифатининг танқидига сабаб бўлган. «Экологлар» партияси депутати Леа Балаж Эл-Марики ҳукуматни толиблар билан «дипломатик муносабатларни нормаллаштириш» жараёнини бошлашда айблаган.

Депутатнинг сўзларига кўра, толиблар «гендер апартеиди» сиёсатини юритиб, инсониятга қарши жиноятлар содир этмоқда. У шундай ҳукумат билан муносабатларни нормаллаштиришга эътироз билдирган.

Сентабр ойида БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолкер Тюрк одамларни Афғонистонга мажбуран қайтаришни тўхтатишга чақирган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.