Спорт

Фото: Қорақалпоғистонда илк бор 100 км масофали Арал Ултра ултрамарафони бўлиб ўтди

Қорақалпоғистонда Арал Ултра халқаро ултрамарафони ўтказилди. Бу Ўзбекистон тарихидаги илк 100 км масофали югуриш бўлди. Йўналиш Устюрт платоси орқали Орол денгизи соҳилигача давом этди. Ултрамарафон доирасида Нукус шаҳрида экскурсиявий югуриш мусобақалари ва плоггинг ҳам ўтказилди. Фото.

Фото: Қорақалпоғистонда илк бор 100 км масофали Арал Ултра ултрамарафони ўтказилди

1−3-октабр кунлари Қорақалпоғистонда Самарканд Маратҳон туркумига кирувчи Арал Ултра 2026 халқаро ултрамарафони бўлиб ўтди.

Ташкилотчи Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси берган маълумотга кўра, бу югуриш мусобақаси Ўзбекистон тарихидаги илк 100 км масофали ултрамарафон бўлди. Йўналиш Устюрт платоси бўйлаб ўтиб, Орол денгизи соҳилида якунланди.

Арал Ултра марафонида жами 757 киши, жумладан 13 та мамлакатдан келган спортчилар қатнашди. Чет эллик иштирокчилар орасида Россия, Япония, Қозоғистон, Қирғизистон, Буюк Британия, Жанубий Корея, Тожикистон, Мўғулистон, Андорра, Сербия, Франсия, Туркия ва Беларус вакиллари бор эди. Иштирокчиларнинг 36 фоизини аёллар, 64 фоизини эркаклар ташкил этди.

Нукусда тадбир доирасида болалар учун Кидс рун югуриш мусобақаси, катталар учун 2 км масофа, эскурсиявий югуришлар ва плоггингни ўз ичига олган очиқ дастур ташкил этилди.

2 км масофага югуришда 333 киши қатнашди, яна 94 нафар бола Кидс рун стартига чиқди.

Асосий югуриш мусобақаси 3-октабр куни бўлиб ўтди. Иштирокчиларга трейлраннинг форматида 100 км, 50 км, 25 км ва 15 км масофалар таклиф қилинди. Тўртта масофа ҳам турли вақтларда старт олиб, Орол денгизи бўйидаги ягона нуқтада якунланди.

Соат 04:00 да 100 км, 11:00 да 50 км, 15:00 да 25 км ва 16:30 да 15 км масофа иштирокчилари старт олди.

Жами 270 нафар иштирокчи маррага етиб келди: 100 км масофада 25 киши, 50 км да 24 киши, 25 км да 99 киши ва 15 км да 122 киши. Спортчиларга кучли шамолга қарши югуришга тўғри келди, масофанинг ўртаси ва охирида эса бироз ёмғир ёғди.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, Арал Ултра финиш чизиғи ҳар йили Орол денгизи билан бирга ўзгариб боради. Шунингдек, мусобақа Халқаро трейлраннинг ассоциацияси (ИТРА) календарига киритилган бўлиб, иштирокчилар масофаларни босиб ўтгани учун баллар олди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.