Спорт

2600 иштирокчи ва иккита рекорд: Тошкент вилоятида навбатдаги Скй Самп Бўстонлиқ тоғ марафони ўтказилди

Амирсойда Марказий Осиёдаги энг йирик тоғ марафони — Скй Самп Бўстонлиқ спорт фестивали бўлиб ўтди. 20 та давлатдан келган 2600 нафар иштирокчини бирлаштирган мусобақада иккита янги трасса рекорди ўрнатилди. Унда энг улуғ иштирокчи сифатида 79 ёшли югурувчи қайд этилди.

Тошкент вилоятида навбатдаги Скй Самп Бўстонлиқ тоғ марафони ўтказилиб, унда 2600 нафар иштирокчи қатнашди ва иккита рекорд қайд этилди.

Газета мухбирининг хабар беришича, 22-23-август кунлари Тошкент вилоятининг Амирсой дам олиш масканида тўртинчи маротаба Скй Самп Бўстонлиқ тоғ бўйлаб югуриш (трейл) марафони ташкил этилди.

Марказий Осиёдаги энг йирик трейл-старти сифатида эътироф этилган ушбу тадбир бу йил дунёнинг 20 та давлати ва Ўзбекистоннинг 77 та шаҳридан келган 2600 нафар иштирокчини жамлади. Жумладан, Ҳиндистон, Хитой, Украина, Франсия, Филиппин, Япония ва АҚШ каби мамлакатлардан вакиллар иштирок этди.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилган ушбу спорт фестивалида қатнащилар 5 км, 10 км ва 20 км масофаларга югуришди. Шунингдек, ПЕАК вертикал югуриш, ЗЕН (қисқа югуриш ва ёга), болалар пойгалари ҳамда чиқиндиларни йиғиб югуриладиган экологик плоггинг каби йўналишларда ҳам беллашувлар бўлиб ўтди.

5 км масофага югурган Музаффар Бобомуродов ўз таассуротларини шундай изоҳлади: "Илгари фақат шаҳар асфалтида югурганман, тоғлардаги бу дебют мен учун ҳақиқий синов бўлди. Айниқса, тик кўтарилишда оёқлар толиқиб, нафас сиқилган сонияларда атрофдагиларнинг "олға" деб берган далдаси менга куч бағишлади. Ташкилотчилик, йўл-йўлакай тақдим этилган сув, мевалар ва маррадаги олма атмосферани янада унутилмас қилар экан. Энди октабр ойидаги Оролбўйида ўтадиган стартларга тайёргарликни бошлайман."

Иштирокчиларнинг 65 фоизини эркаклар, 35 фоизини аёллар ташкил этди. Энг ёши улуғ иштирокчи сифатида 79 ёшли самарқандлик Қосим Ғилмонов қайд этилди.

Скй Самп – Ўзбекистонда Халқаро трейл югуриш ассоциациясига кирувчи ягона шу каби форматдаги тадбирдир. Трейл ва ПЕАК трассалари сертификатланган бўлиб, иштирокчиларнинг натижалари шахсий квалификацияга ўтади. 20 км масофаси эса ўзбекистонлик югурувчиларга Алп ва Пиреней каби тоғлардаги стартларда қатнашиш учун балл тўплаш имконини беради.

Маълумот учун, 2019-йилда асос солинган Самарканд Маратҳон Сериес хайрия сериясига Скй Самп Бўстонлиқ, Заамин Ултра, Букҳара Нигҳт Расе ва Самарканд Маратҳон киради. 2026-йилдан эса Арал Ултра лойиҳаси ҳам қўшилди.

Сериянинг навбатдаги стартлари 3-4-октабр кунлари (Арал Ултра) ва 7-8-ноябр кунлари (Самарканд Маратҳон) бўлиб ўтади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.