3−4-октабр кунлари Қорақалпоғистонда Арал Ултра халқаро ултрамафони бўлиб ўтади
3 ва 4-октабр кунлари Қорақалпоғистонда Арал Ултра халқаро ултрамафони бўлиб ўтади. Югуриш масофалари 100, 50, 25 ва 15 км ни ташкил этади. Йўналиш Устюрт платоси орқали Орол денгизи соҳилигача давом этади.

3−4-октабр кунлари Қорақалпоғистонда Арал Ултра халқаро ултрамафони ўтказилади
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Арал Ултра халқаро ултрамафонига рўйхатдан ўтиш бошланганини маълум қилди.
Югуриш беллашуви 3−4-октабр кунлари Қорақалпоғистонда бўлиб ўтади.
Марафон йўналиши Устюрт платоси бўйлаб ўтиб, Ғарбий Орол денгизининг қирғоқ чизиғида якунланади. Минтақа экотизимидаги ўзгаришларни намойиш этиш мақсадида марра чизиғини ҳар йили алмаштириб бориш режалаштирилган.
Арал Ултра дастурига Нукус шаҳридаги тадбирлар ҳам киритилган: болалар югуриш мусобақалари, чиқиндиларни йиғиш билан плоггинг ва шаҳар бўйлаб югуриш экскурсияси.
Мусобақа трейлраннинг — асфалтланган йўлларсиз табиий йўналишлар бўйлаб югуриш форматида ташкил этилади.
Югурувчилар қуйидаги масофалар бўйича рўйхатдан ўтишлари мумкин:
100 км ва 50 км масофалар тайёргарликка эга иштирокчилар учун мўлжалланган бўлиб, малакани тасдиқлашни талаб қилади.
100 км масофага рухсат олиш учун қуйидаги йўналишлардан бирида маррага етиб келган бўлиш керак:
50 км масофага рухсат олиш учун қуйидаги талаблардан бирига жавоб бериш, хусусан, қуйидаги мусобақаларда маррага етиб келган бўлиш керак:
25 км ва 15 км масофалардаги югуришда қатнашиш учун малака талаб этилмайди, бироқ ёш чеклови бор — 18 ёш.
2 км ва Кидс Рун масофаларига рўйхатдан ўтиш кейинроқ очилади.
“Арал Ултра орқали биз дунёга минтақанинг янги қиёфасини — такрорланмас табиати, маданияти ва бошқа ҳеч қаерда ҳис қилиб бўлмайдиган ўзгача муҳитига эга куч маскани сифатида кўрсатмоқчимиз”, — деди марафонларни амалга ошириш бўлими бошлиғи ва серия куратори Мирхан Сагитов.
Арал Ултра ушбу номдаги марафон, Букҳара Нигҳт Расе, Скй Самп Бўстонлиқ ва Заамин Ултра мусобақаларини бирлаштирган Самарканд Маратҳон сериясининг бир қисмига айланади.
Ташкилотчилар йиғилган маблағларни югуриш мусобақалари ўтказиладиган шаҳарларда болалар спорт майдончаларини қуришга йўналтиришни режалаштирмоқда.

