Лайфстайл

“Фожиани унутиш учун қўлимдан келганини қилдим” – қалампирчи хола ҳикояси

Ҳикмат ая Рўзиматова 3 фарзанднинг онаси эди. Тўнғич қизи ёшлигида вафот этди, ундан кейин эса 11 ёшли ўғли ток уриши оқибатида ҳалок бўлди. Ҳайҳотдек ҳовлида чол-кампир қолган. Ота-онасининг иссиқ-совуғидан ёлғиз қизи хабар олиб туради. Тақдир синовларига дош берган она бошига тушган мусибатлардан чалғиш учун ноёб қалампир кўчатлари экишга киришади ва тез орада уни бутун қишлоқ “қалампирчи хола” дея номлай бошлайди.

“Фожиани унутиш учун қўлимдан келганини қилдим” – қалампирчи хола ҳикояси

“Тўнғич қизим ёшлигида касал бўлиб ўтиб кетган, ўғлим 2003-йилда электрикларнинг айби билан ток уришидан ҳалок бўлди. Бахциз ҳодиса юз берганида у 11 ёшда эди. Турмуш ўртоғимдан ташқари ҳаётда биргина қизим қолган. У тез-тез келиб ҳолимиздан хабар олиб туради.

Ўғлимни йўқотганимдан кейин тушкунликка тушиб қолдим. У ҳаёлимдан кетмай анча йиллар азобда юрдим. Ташвишга тушган турмуш ўртоғим Тошкентда яшайдиган опасининг ёнига бориб зора деҳқончилик билан шуғулланиб овунса дея қалампирнинг бир нечта навларидан олиб келиб берди. Уч-тўрт йил уруғлик қилиб кўчатларни кўпайтирдим. Қалампир экарканман ўзимда ҳам қандайдир бошқача ҳислар ўтди. Оз бўлса-да бошимдаги мусибатлар аригандек бўлди.

Ҳозирда 8 хил навдаги қалимпирлар ҳовлимни безаб туради, гул ўрнида гул. Қалампирларни териб бозорга олиб борсам “сёмка” қилсак майлими, рухсат берасизми дейишади. Қирғизистон, Қозоғистон ва бошқа жойлардан келган меҳмонлар расмга олишади, уларнинг чиройини кўриб ҳайрон бўлишади. Хола, бу қалампирларни қаердан олгансиз, деб қизиқиб сўрашади.

Ёзда экилган қалампирлар қишгача мева тугаверади, гуллайди, ҳатто тувакларга олиб қўйсам ҳам гуллаб мева солаверади.

Йил 12 ой қалампир сотаман. Ёз фаслидан пишиб кўпайиб кеца елим идишларга солиб тузлаб қўйиб, қишда сотаман.

Қалампир ҳақида ҳар ким ҳар хил фикрлайди. Овқатингизга қўшиб ичсангиз маза беради, ҳам иштаҳангиз очади, ҳам қонингиз суюлади.

Ягона орзум бор: у ҳам бўлса қалампир навларини янаям кўпайтириб, даромадни ошириб турмуш ўртоғимни Ҳажга жўнатиш.”

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.