Дунё

Физиология ва тиббиёт бўйича Нобел мукофоти оптогенетика ихтироси учун топширилди

2026-йилги физиология ва тиббиёт бўйича Нобел мукофоти Карл Дейссерот, Петер Хегеман ва Георг Нагелга ъёруғлик ёрдамида бошқарилувчи ион каналлари ва оптогенетика борасидаги кашфиётлари учунъ берилди.

Физиология ва тиббиёт бўйича Нобел мукофоти оптогенетика ихтироси учун берилди

2026-йилги физиология ва тиббиёт бўйича Нобел мукофоти лауреатлари Карл Дейссерот (Говард Хюз тиббиёт институти ва Стенфорд университети, АҚШ), Петер Хегеман (Берлиндаги Гумболдт номидаги университет, Германия) ҳамда Георг Нагел (Вюрсбург университети, Германия) бўлди. Мукофот “ёруғлик ёрдамида бошқарилувчи ион каналлари ва оптогенетикага оид кашфиётлар учун” топширилгани айтилади.

“2026-йилги физиология ва тиббиёт бўйича Нобел мукофоти оптогенетика — тирик мияда асаб ҳужайралари хотира, ҳис-туйғу ва хатти-ҳаракатларни қандай шакллантиришини кўрсатиб бериш имконини берувчи усул учун топширилди. Петер Хегеман ва Георг Нагел бир ҳужайрали сувўтларда ноёб оқсил — каналородопсинни кашф этди. Карл Дейссерот эса ушбу оқсилни асаб ҳужайралари учун ёруғлик воситасида бошқариладиган улагичга айлантирди. Лауреатлар нейробиологияда янги даврга асос солди”, — дея таъкидлади Нобел қўмитаси.

“Асаб сигналларини ёруғлик ёрдамида бошқаришнинг мазкур усули бугунги кунда оптогенетика деб аталади ва у дунё бўйлаб жадал оммалашди. Оптогенетика ёрдамида тадқиқотчилар неврологик ва руҳий касалликларга алоқадор бўлган муайян хотиралар, ҳис-туйғулар ҳамда хулқ-атвор кўринишлари учун масъул нейрон занжирларини аниқлашга муваффақ бўлди. Клиник тиббиётда ушбу усул кўриш қобилияти заифлашган одамларнинг кўришини тиклаш мақсадидаги тадқиқотларда қўлланмоқда”, — дейилади хабарда.

2025-йилда физиология ва тиббиёт йўналишида Нобел мукофоти Мери Брункоу, Фред Рамсделл ва Сакагутига “периферик иммунологик толерантликка оид кашфиётлари учун” берилганди.

“Нобел ҳафталиги” анъанага кўра айнан физиология ва тиббиёт соҳасидаги лауреатларни эълон қилиш билан бошланади. 6-октабр куни физика, 7-октабрда кимё, 8-октабрда эса адабиёт бўйича совриндорлар маълум бўлади. Тинчлик мукофоти соҳиби 9-октабрда эълон қилинади. 1969-йилда Швеция банки томонидан таъсис этилган Алфред Нобел хотирасига бағишланган иқтисодиёт фанлари бўйича мукофот эса 12-октабр куни ўз эгаларини топади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.