Маҳаллий

Фарғона йўлидаги «А» йўлакларга камералар ўрнатилди

Тошкентдаги Фарғона йўли кўчасининг 6 километрли қисмида автобуслар учун ажратилган «А» йўлакларда ҳаракатни назорат қилувчи камералар ўрнатилди. Камералар кўчанинг ҳар икки йўналишини қамраб олган.

Фарғона йўлидаги «А» йўлакларга камералар ўрнатилди

Хабарда айтилишича, бу чора жамоат транспортига устуворлик бериш ҳамда ажратилган йўлаклардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини таъминлашга қаратилган.

Пойтахтнинг бошқа кўчаларидаги автобус йўлакларида ҳам назорат камералари босқичма-босқич ишга туширилмоқда. Шу билан бирга, янги БРТ йўлаклари барпо этилиб, жамоат транспорти учун ажратилган йўлаклар тармоғи кенгайтирилмоқда.

Хабарда автобус йўлагини банд қилиш ўнлаб йўловчиларнинг кечикишига олиб келиши таъкидланган. Битта автобусда бир вақтнинг ўзида 50 нафардан ортиқ йўловчи бўлиши мумкин. Автомобил унинг ҳаракатига тўсқинлик қилса, ишга, ўқишга ёки бошқа манзилга кетаётган йўловчилар вақт йўқотади.

Ажратилган йўлаклар автобусларнинг ортиқча кечикишларсиз ҳаракатланиши ва қатнов жадвалига риоя қилишини таъминлаш учун мўлжалланган.

Хабарда эслатилишича, соат 06:00 дан 23:00 гача «А» йўлакларда ҳаракатланиш ҳуқуқига эга бўлмаган транспорт воситаларининг ушбу йўлакларда юриши тақиқланади.

Ҳайдовчилардан йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилиш, тақиқланган вақтларда автобус йўлакларини банд қилмаслик сўралган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.