Фарғонадаги кўп қаватли уй ертўласида акула эмас, Сиам соми боқилгани маълум бўлди

Фарғонадаги кўп қаватли уй ертўласида акула эмас, Сиам соми боқилгани аниқланди
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятидаги кўп қаватли уйлардан бирининг ертўласида акула боқилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ўрганиш жараёнида Фарғона шаҳридаги “Мурувват” МФЙда яшовчи фуқаро Т.М. томонидан акула эмас, балки Сиам соми балиғи боқилаётгани маълум бўлди. Фуқаронинг айтишича, балиқлар ҳозир ертўлада эмас, балки уйи ҳовлисига жойлаштирилган.
“Интернетда кўп қаватли уй ертўласида акула боқиляпти, деган нотўғри хабар тарқалиб кетди. Бунинг учун узр сўрайман”, деди Т.М.
Маълумот учун, Сиам соми аквариум балиғи ҳисобланади. Ташқи кўриниши акулага ўхшагани сабабли у “акуласимон сом” ёки “акулий сом”, шунингдек, пангасиус номи билан ҳам танилган.
Аввалроқ вилоят Қурилиш бошқармаси ертўласида балиқхона ташкиллаштирган шахсни жаримага тортиб, ертўлани 15 кун ичида асл ҳолатига қайтариш вазифасини юклаганди.

