Маҳаллий

Фарғонада кўп қаватли уй ертўласида балиқ боқилаётгани аниқланди

Ҳолат Фарғона шаҳрида кузатилди. Мулкдор “дом” ертўласини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган. Сўнгра у ерга сунъий ҳовуз ўрнатиб, сув қувури тортган. Фуқарога маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима қўлланди.

Фарғонада кўп қаватли уй ертўласида балиқ боқилаётгани маълум бўлди

Фарғона шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирининг ертўласида балиқ боқилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспексияси маълум қилди.

Билдирилишича, ҳолат инспексия томонидан Фарғона шаҳрининг Мурувват маҳалласидаги кўп қаватли уйларда ўтказилган мониторинг жараёнида аниқланган. Мулкдор ертўладаги турли хоналарни тўсиб, уларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олган. Кейин эса катта ҳажмдаги сунъий ҳовуз ўрнатиб, балиқ боқиш учун ичимлик суви қувурини тортган.

Мазкур ҳолат бўйича мулкдорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима қўлланган. Шунингдек, унга ертўлани 15 кун ичида бўшатиб, аввалги ҳолатига келтириш юзасидан ёзма кўрсатма берилган.

Бундан ташқари, ичимлик сувидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолати ҳам қайд этилган. Шу бўйича фуқарога маъмурий жарима расмийлаштирилган.

Аввалроқ Зарафшон шаҳрида кўп қаватли уйдаги хонадонда бассейн қуриб олингани аниқланганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.