Маҳаллий

Фарғонада қайнотасини дўппослаб ўлдирган эркак қамалди

Фарғонада қайнотасини дўппослаб ўлдирган эркак қамалди

Фарғона вилояти Учкўприк туманида спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида юзага келган можаро қотиллик билан якунланди. Жиноят ишлари бўйича туман суди чиқарган ҳукмга кўра, ўз қайнотасининг ўлимига сабаб бўлган шахс 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Маълум бўлишича, эркак ўз уйида қайнотаси билан спиртли ичимлик ичиб ўтирган. Суҳбат давомида қайнота куёвининг қизини — яъни ўз набирасини ёмон хулқли қизларга қиёслагани сабаб улар ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. Жанжал пайтида ғазабини тиёлмаган эркак қайнотасининг юзига қўллари ва пешонаси билан урган, сўнг боши ҳамда юзига оёқлари билан қаттиқ тепган.

Натижада оғир тан жароҳатлари олган эркак шифохонага ётқизилган, бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, 18 кундан сўнг вафот этган.

Мазкур ҳолат бўйича қўзғатилган жиноят иши судда кўриб чиқилди. Суд ҳукмига биноан, эркак Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисмининг “д” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.