Маҳаллий

Фарғонада 15-қаватдан тушиб кетган 24 ёшли йигит ҳалок бўлди

Фарғонада 24 ёшли йигит кўп қаватли уйнинг 15-қаватидан тушиб кетиб, ҳалок бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, у ўзини ташлаб юборган. Йигит аввал руҳий саломатлик марказида бир неча марта даволанган. Ҳолат юзасидан текширув олиб борилмоқда.

Фарғонада 15-қаватдан йиқилиб тушган 24 ёшли йигит ҳаётдан кўз юмди

Фарғона шаҳрида 24 ёшли йигит кўп қаватли уйнинг 15-қаватидан йиқилиб тушиши оқибатида вафот этди.

Воқеа 26-октабр куни соат 18:30 лар атрофида юз берган. 2002-йилда туғилган фуқаро “Шакарқишлоқ” МФЙнинг Тарона кўчасидаги кўп қаватли уйнинг 15-қаватидан тушиб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, у ўзини ташлаб юборган.

Маълум бўлишича, йигит шизофрения касаллиги сабабли Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Фарғона вилояти филиалида бир неча бор даволанган.

Ҳолат бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан воқеа сабабларини аниқлашга қаратилган терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.