Маҳаллий

Фарғонада 5,6 кг гашиш олиб кетаётган шахс ушланди

Фарғонада 5,6 кг гашиш олиб кетаётган шахс қўлга олинди

ДХХнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари вилоят божхона ва ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситалари контрабандасига қарши тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир чоғида 1994-йилда туғилган шахс Қирғизистондан наркокурьерлар томонидан контрабанда йўли билан олиб кирилиб, яширин жойга қолдирилган гиёҳвандлик воситасини олиб, Собалт автомашинасида Фарғона шаҳрига кетаётгани аниқланди.

У ходимларнинг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмай, машинасидаги хўжалик қопини йўл четига улоқтириб, воқеа жойидан қочишга уринган пайтда ушланган. Қоп холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг ичидан жами беш бўлакдан иборат, умумий оғирлиги 5,6 кг бўлган гашишга ўхшаш модда топилган.

Ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 28 орқали 246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 6-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов доирасида унинг шерикларини аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.