Маҳаллий

Фарғонада икки ҳамшира пичоқланди. Улардан бири вафот этган

Ҳолат 7-сентабр куни Қўштепа туманидаги туғуруқхонада содир бўлган. Гумонланувчи аёл қўлга олинган. Унга нисбатан қасддан одам ўлдириш айби билан жиноят иши қўзғатилган.

Фарғонада икки ҳамшира пичоқланди. Улардан бири вафот этди

Қўштепа туманида икки нафар ҳамшира пичоқланган.

Воқеа 7-сентабр куни туман туғуруқхонасида содир бўлган. Жабрланганлардан бири олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган. Аёл ҳамшираларни хонага қамаб қўйган ҳолда пичоқлагани айтилмоқда. У нега бундай қилгани ва ишнинг бошқа тафсилотлари ҳозирча номаълум.

Унинг билдиришича, Қўштепа туман прокуратураси 7-сентабр куни ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатган.

Гумонланувчи шахс ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.