Фарғона вилоятида BMW ағдарилиб кетди: ҳайдовчи ҳалок бўлди
Фарғона вилоятининг Фурқат туманида 28 ёшли BMW ҳайдовчиси юқори тезликда бошқарувни йўқотиб, устун ва дарахтга бориб урилди. Эркак воқеа жойида ҳалок бўлди, автомобилда бўлган йўловчи эса олди ойна орқали учиб чиқди, аммо тирик қолди.

Фарғона вилоятида BMW ағдарилиб кетди: ҳайдовчи ҳалок бўлди
Ҳодиса 12 октябрь куни содир бўлган, деб хабар берди Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати раҳбари Элбек Қобилов Kun.uz’га.
Дастлабки маълумотларга кўра, автомобиль 100 км/соатдан ортиқ тезликда ҳаракатланган. Кескин бурилишда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, аввал огоҳлантирувчи конструкцияга, сўнг устун ва дарахтга бориб урилган.
ЙТҲ оқибатида 28 ёшли ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган.
Тирик қолган йўловчининг айтишича, биринчи тўқнашувда у олди ойна орқали салондан отилиб кетган. Йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг у ҳайдовчига ёрдам беришга ҳаракат қилган, бироқ унинг пульси аллақачон тўхтаган эди.
ЙҲХБ маълумотларига кўра, марҳумнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган. Илгари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари уни автомобиль бошқаришга йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантиришган. Бундан ташқари, унга нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун қонунда назарда тутилган чоралар қўлланилган, бироқ у яна руль орқасига ўтирган.

