Маҳаллий

Фарғонада автомобил олиш учун келган мижозни ўлдирган банк ходими 19 йилга қамалди

Фарғонада автомобил олиш учун келган мижозни ўлдирган банк ходими 19 йилга қамалди

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида автокредит тўлови учун олиб келинган пулни қўлга киритиш мақсадида қотиллик содир этган банк ходими устидан суд ҳукми эълон қилинди.

Маълум бўлишича, Қўқондаги банклардан бирида ишлаган ходим мижознинг ёнида машина тўлови учун 5700 АҚШ доллари борлигини билиб, шу пулга эгалик қилишни режалаштирган. Айбланувчи мижознинг ишончига кириб, турли баҳоналар билан уни кўчага чиқишга кўндирган ва ўзининг Траскер русумли автомобилида овлоқ жойга олиб борган.

У ерда жабрланувчи билан атайлаб жанжал чиқарган ҳамда йигитни ўлдириш мақсадида уни машинадан туширишга уринган. Марҳум қаршилик кўрсатгач, ўзи билан олиб юрган ошхона пичоғи билан унинг бўйни ва танасининг турли жойларига 20 мартадан ортиқ ўта шафқацизлик билан зарба бериб, уни қасддан ўлдирган. Шундан кейин жиноят изларини яшириш учун марҳумнинг жасадини машинага солиб, банкка қайтган ва иш вақти тугагач, мурдани Катта Фарғона каналига ташлаб юборган.

Олти кунлик қидирувдан сўнг марҳумнинг жасади каналдан топилган.

Қидирув ишларига Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари ҳам жалб этилган.

“Жасади олти кун деганда каналдан олинди. Мен ҳушимда эмасдим, ўша куни боламни кўролмадим. Учта қиздан кейин тилаб-тилаб олган ўғлимиз эди. Оних оламан деди. 5700 пулни бердим, дуо қилдик хўжайиним иккаламиз. Шунақа хурсандчилик билан чиқиб кетган эди”, дейди марҳумнинг онаси.

Мазкур ҳолат жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судида кўриб чиқилиб, судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисмининг “ж” ва “и” бандлари билан айбли деб топилди. Унга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, суд ҳукмига кўра, марҳумнинг қонуний вакилига етказилган моддий ва маънавий зарар пуллари ундирилиши белгиланди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.