Эрон қўшни давлатлар аеропортини ишдан чиқариш билан таҳдид қилди

Эрон қўшни давлатлар аеропортларини ишдан чиқариш билан таҳдид қилди
АҚШ санксиялари сабаб қўшни давлатлар Эрон самолётларини қабул қилишни тўхтаца, уларнинг аеропортлари издан чиқади. Бу ҳақда Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши раҳбари Муҳсин Ризоий маълум қилди.
“Агар сиз бизнинг рейсларимизни тақиқлаб, АҚШ билан ҳамкорлик қила бошласангиз, аеропортларингиз бошқа парвозларни амалга ошира олмайди. Агар сиз АҚШ томонида бўлсангиз, биз сизни бошқа кўрмаймиз”, деди Ризоий.
У АҚШ президенти Доналд Трамп Эроннинг ядровий обьектларига ёки мамлакат тоғларида жойлашган обьектларга ҳужум қилишни хоҳлаши мумкинлигини айтди.
“Қуролли кучларимиз жавоб ҳаракатларига тайёр”, дея таъкидлади Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши раҳбари.
Ҳозирда Туркманистон ва Озарбайжон Эрон авиакомпаниялари учун ҳаво ҳудудини ёпган. Эроннинг Вареш Аирлинес авиакомпаниясининг Тожикистонга учган самолёти 24-сентябр куни Имом Хумайний аеропортига қайтишга мажбур бўлган. Чунки Туркманистон ўз ҳаво ҳудудини кесиб ўтишга рухсат бермаган.

