Дунё

Озарбайжон Эрон самолётларига парвозни тақиқлади

Озарбайжон Эрон самолётлари учун парвозни тақиқлади

Озарбайжон ҳукумати Эрон авиакомпанияларининг мамлакат ҳудудига парвозларига чеклов киритди.

Бу чорага Вашингтоннинг Теҳронга нисбатан жорий этган санксиялари сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Аввалроқ АҚШ молия вазири Скотт Бессент Эрон авиациясига хизмат кўрсатадиган аеропортлар ва компаниялар чекловларга дуч келиши, шунингдек доллар орқали ҳисоб-китоб қилиш тизимидан узиб қўйилишини айтган эди.

“Озарбайжон ҳаво йўллари” 22-сентябрдан бошлаб республикага Эрон авиакомпаниялари рейслари тўхтатилишини маълум қилди ва бу қарор АҚШнинг янги санксиялар пакети билан боғлиқлигини таъкидлади. Скотт Бессент эса СНБС телеканалига берган интервюсида 23-сентябрдан бошлаб Эрон авиакомпаниялари халқаро рейсларни амалга ошира олмаслигини билдирган.

“23-сентябрдан эътиборан Эроннинг барча авиакомпаниялари бутун дунё бўйлаб ўз ишини тўхтатади. Буни қандай амалга оширамиз? Агар улар (аеропортингизга) қўнса, сиз уларга ёнилғи қуёлмайсиз, уларга қўниш хизматларини кўрсата олмайсиз, чипта сота олмайсиз, акс ҳолда сиз доллар тизимидан чиқариб юбориласиз”, деган эди Бессент.

Август ойи охирида АҚШ Эронга қарши “Иқтисодий қувғин” номли кенг кўламли янги санксиялар кампаниясини бошлади. Америка расмийлари бу орқали Эроннинг ташқи дунё билан иқтисодий алоқаларини тўлиқ узиб қўйиш мақсад қилинганини айтди. Бессент “Эрон манфаатлари йўлида пул ювишга ёрдам берадиган ҳар қандай ташкилот” чекловларга дуч келишини билдирган.

АҚШ Молия вазирлиги 8-сентябр куни “Иқтисодий қувғин” операцияси доирасида 27 та Эрон авиакомпанияси санксиялар остида қолганини маълум қилди. Илгари Грузия Эрон билан авиақатновларни тўхтатган эди. Республика бош вазири Ираклий Кобахидзе бундай қарор санксиялар сабаб қабул қилинганини айтган.

Бундан ташқари, 2027-йил мартигача Туркия авиакомпанияларининг Эронга барча рейслари бекор қилинган. Шунингдек, Туркия Эроннинг Маҳан Аир авиакомпаниясининг мамлакатга парвозларини тақиқлаган.

Аввалроқ Эрон самолёти ҳавога кўтарилган заҳоти ғилдираги узилиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Двигателда муаммолар юзага келиб, самолёт салонида кучли силкиниш юз берган. Ҳодиса туфайли самолёт аеропортга қайтарилган ва Машҳадга муваффақиятли қўндирилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.