Эроннинг барча авиакомпаниялари фаолияти дунё бўйлаб тўхтатилади — АҚШ Молия вазирлиги

Эроннинг барча авиакомпаниялари фаолияти дунё бўйлаб тўхтатилади — АҚШ Молия вазирлиги
Эроннинг барча тижорат авиакомпаниялари фаолияти бутун дунё бўйлаб тўхтатилади. Бу ҳақда 21-сентябр куни АҚШ молия вазири Скотт Бессент маълум қилди.
“23-сентябрдан эътиборан Эроннинг барча авиакомпаниялари бутун дунё бўйлаб ўз ишини тўхтатади”, деди Бессент СНБС телеканалига берган интервюсида.
У Теҳронга тегишли фуқаро авиациясини яккалаш мақсадида киритилаётган қатъий санксиялар мазмунини тушунтирди.
Бессентнинг айтишича, Эрон самолётларига хизмат кўрсатадиган халқаро аеропортлар АҚШ банк тизимидан тўлиқ узиб қўйилади. Шундан сўнг хорижий операторлар долларда ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиш хавфи сабаб Ислом Республикаси самолётларига ёнилғи қуя олмайди, қўниш жойларини ажрата олмайди ва йўловчи чипталарини сота олмайди.
Эрон расмийлари режалаштирилган ушбу чекловлар юзасидан ҳали расмий муносабат билдирмаган. Авиация эмбаргоси Вашингтоннинг “Иқтисодий ғазаб” операцияси доирасида Теҳронга нисбатан иқтисодий босимни кучайтираётган бир пайтда жорий этилмоқда.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши уруш эълон қилганига етти ой бўлди. Уруш феврал ойи охирида Вашингтон ва Тел Авивнинг мувофиқлаштирилган зарбаларидан кейин бошланган эди. Бу ҳолат Ҳормуз бўғозида денгиз қатновининг бузилишига, минтақада узлуксиз ракета зарбалари алмашинувига ҳамда Эроннинг тижорат ва молиявий йўлларига босим кучайишига олиб келди.
Двигателда муаммолар юзага келиб, самолёт салонида кучли силкиниш юз берган. Ҳодиса сабаб самолёт аеропортга қайтарилган ва Машҳадга муваффақиятли қўндирилган.

