Дунё

Эрон Ҳормуз бўғози бўйича Форс кўрфази давлатлари билан музокара ўтказади

Эрон Ҳормуз бўғози юзасидан Форс кўрфази давлатлари билан музокара ўтказади

Эрон 14-сентябр куни Уммонда Форс кўрфази давлатлари билан Ҳормуз бўғози масаласини муҳокама қилади.

“Учрашув минтақа давлатлари ўртасида ўзаро тушунишни яхшилаш ва умумий минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган”, дейилади вазирликнинг 11-сентябр куни эълон қилинган баёнотида.

Музокараларда Ироқ ва Форс кўрфази соҳилидаги бошқа давлатлар ҳам қатнашиши билдирилган.

Эрон ТИВ вакили Исмоил Бақоий Теҳрон Ҳормуз бўғозида кемалар қатнови хавфсизлигини таъминлаш тарафдори эканини маълум қилди.

“Эрон бўғозда навигация хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбуриятига содиқ қолади”, деди у.

Эрон ва Уммон сўнгги ҳафталарда стратегик сув йўлагини келгусида бошқариш масаласини муҳокама қилиб келмоқда. Август ойида томонлар вақтинчалик кема йўналиши, миналарни тозалаш ва бўғозни қисқа муддатли бошқариш бўйича келишувга эришган.

28-февралда АҚШ ва Исроил Эронга қарши уруш бошлагач, Ҳормуз орқали кема қатнови кескин чекланган. Урушгача жаҳон нефт етказиб бериш ҳажмининг қарийб бешдан бир қисми шу бўғоз орқали ўтган.

Ҳозир Эрон бўғоздан ўтадиган кемалардан олдиндан рухсат олишни талаб қилмоқда. Теҳрон навигация ва хавфсизлик хизматлари учун тўлов ундириш механизмини ҳам кўриб чиқмоқда.

Эрон июн ойида Ҳормуз орқали ўтадиган кемалар учун электрон рухсатнома тизимини ишга туширганди.

24-июнда эса Уммон Ҳормузда кемаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун иккита вақтинчалик денгиз йўлаги очган. Йўлаклардан фойдаланган кемалардан ҳақ олинмаслиги маълум қилинганди.

Август бошида Эрон Ҳормуз бўғозини тўлиқ очиш учун АҚШга олтита шарт қўйган. 26-августда эса Доналд Трамп АҚШ ҳарбийлари Ҳормуздаги барча миналарни олиб ташлагани ёки портлатганини айтган, Эрон томони бу баёнотга муносабат билдирмаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.