Эрон дипломатларининг Самарқанд ҳақидаги баёнотлари – таҳлилçилар назарида

Эрон дипломатларининг Самарқанд ҳақидаги баёнотлари – таҳлилчилар назарида
Kun.uzънинг “Геосиёсат” дастурининг бугунги жонли эфирида Эрон элчихоналарининг “Самарқанд – форс маданий мероси” деган баёнотлари ҳам муҳокама қилинди.
Муҳокамада айрим экспертлар буни эҳтиёткорлик деб баҳолаган бўлса, бошқалар бундай ёндашув Теҳроннинг яширин империалистик амбицияларидан дарак беради, деган фикрни билдирди.
Бироқ таҳлилчилар бир фикрда якдил: Самарқанд меъморчилигини фақат форс сивилизациясига боғлаш Темурийларнинг тарихий ролини четда қолдиради.
Бундан ташқари, Эрон ҳокимиятида туркийларнинг бўлиши Амир Темурдан ҳам аввалроққа бориб тақалади ва ҳозиргача давом этиб келмоқда.
24-октабр куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Эроннинг Тошкентдаги элчисини чақириб, бир нечта элчихоналарнинг Регистонни “форс мероси” деган постларини ўчиришни талаб қилди.

