Самарқанд вилоятидаги асрлик чинорларга табиат ёдгорлиги мақоми берилди

Самарқанд вилоятида асрлик чинорларга табиат ёдгорлиги мақоми берилди
Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида ёши 100 дан ошган чинорлар давлат табиат ёдгорлиги мақомини олди. Ушбу дарахтлар давлат муҳофазасига олинди.
Туманда яшил ҳудудларни асраш чора-тадбирлари доирасида қимматбаҳо дарахтларни аниқлаш ишлари давом этмоқда. Хусусан, экоинспекторлар Кўкгумбаз ва Холвой маҳаллалари ҳудудларини ўрганиб, у ерда ёши бир асрдан ошган чинорларни аниқладилар.
Айнан ушбу дарахтларга Жомбой тумани ҳокими қарори билан "Давлат табиат ёдгорлиги" мақоми берилди. Эндиликда улар давлат муҳофазасида бўлади.
Мутахассислар экологик ва тарихий қийматга эга дарахтларни аниқлаш мақсадида туманнинг бошқа ҳудудларини ҳам ўрганишда давом этмоқдалар.
Бундан аввал "Ўзбеккосмос" 2009 йилда асрлик чинорлар оммавий равишда кесиб ташланган Амир Темур хиёбони бир неча йил давомида қандай ўзгарганини коинотдан кўрсатган эди.

