Маҳаллий

Самарқандда бир неча йил даволанган эчкемар табиатга қўйиб юборилди

Самарқандда бир неча йил давомида даволанган эчкемар ўз табиий яшаш муҳитига қайтарилди.

Самарқанд вилояти Экология бош бошқармаси маълумотига кўра, бир неча йил аввал Нуробод туманининг дашт ҳудудида ярадор ҳолатда маҳаллий аҳоли хонадонларидан бирига кириб қолган бўз эчкемар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси назорати остида реабилитация марказига олиб келиниб, даволаш ва парвариш қилинди.

Мутахассисларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида бўз эчкемарнинг саломатлиги тўлиқ тикланди. Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ушбу ноёб жонивор ўзининг табиий яшаш муҳити – Нуробод тумани ҳудудидаги Қарноб чўлига қўйиб юборилди.

Бўз эчкемарлар Ўзбекистонда кам учрайдиган ва муҳофазага муҳтож турлар сирасига киради. Сўнгги йилларда реабилитация қилинган бир нечта бўз эчкемарни ёввойи табиатга қайтариш ишлари амалга оширилмоқда.

Бўз эчкемарлар табиатан кам сонли тур ҳисобланади. 1990-йиллар бошларида уларнинг умумий сони тахминан 45 минг бошни ташкил этган бўлса, Фарғона водийсидаги популяция атиги 200 тага яқин бўлган. Турли ҳудудлардаги зичлиги бошпана жойлари ва озуқа базасининг мавжудлигига боғлиқ. Ҳозирга келиб эса уларнинг аксарият яшаш жойларида бу тур деярли йўқолиб кетган, сақланиб қолган ҳудудларда эса жуда кам сонларда учрамоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бўз эчкемарни табиий яшаш муҳитига қайтариш каби тадбирлар ноёб турнинг популяциясини сақлаб қолиш ва биологик хилма-хилликни асрашда муҳим аҳамиятга эга.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.