Маҳаллий

Эркинжон Турдимов: «Мактаб директорларини йиғилишларга чақириш тақиқланади»

Вазир йиғилишларга зарур ҳолларда мактаб директорлари ўрнига хўжалик ишлари учун масъул ходимни юбориш мумкинлигини айтди

Эркинжон Турдимов: «Мактаб директорларини йиғилишларга чақириш тақиқланади»

Ўзбекистон таълим ва фан вазири Эркинжон Турдимов таълим масалаларига бағишланган йиғилишда мактаб директорларини турли мажлисларга чақиришни тақиқлаш зарурлигини таъкидлади.

«Мактаб директорларини йиғилишларга чақириш мутлақо тақиқланади. Ҳокимга кириб айтаман. Мутлақо тақиқланади», — деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, мактаблар таълим мазмуни билан, боғчалар эса тарбия билан шуғулланиши керак.

«Мактаб мазмун билан шуғулланиши керак. Боғча тарбия билан шуғулланиши керак. Мажлисга бориш керак эмас», — деди Турдимов.

Вазир зарурат туғилганда йиғилишларга мактаб директорлари ўрнига хўжалик ишлари учун масъул ходимни юбориш мумкинлигини айтди.

Шунингдек, вазир вилоят ҳокимлигида ишлаган пайтидан мисол келтириб, мактаб директорларини йиғилишларга чақирмасликни қатъий талаб қилганини айтди. У Сирдарёда ҳам шундай кўрсатма берганига қарамай, ходимлар барибир йиғилишга келганини ҳам эслади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.