Турдимовга вазирликка ходимларни суҳбат асосида қабул қилиш ваколати берилди
Президент қарори билан Таълим ва илм-фан вазирига 2027-йил 1-февралгача ходимларни тўғридан-тўғри суҳбат асосида ишга қабул

Турдимовга вазирликка ходимларни суҳбат асосида қабул қилиш ваколати берилди
Ўзбекистон Президентининг 2026-йил 19-октябрдаги ПҚ–380-сон қарори билан Таълим ва илм-фан вазирлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Мазкур қарорга асосан, Таълим ва илм-фан вазирига 2027-йил 1-февралгача ходимларни бевосита суҳбат орқали ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилди.
Қарорда қайд этилишича, вазирлик таълим, илм-фан ва илмий фаолият соҳаларида ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади. Ҳужжат билан вазирликда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳамда таълим тизимидаги муаммоларни аниқлашга қаратилган бир қатор механизмлар ҳам жорий этилади.
Вазирликда ауцорсинг асосида «Салл-марказ» ташкил этилади. У аҳоли мурожаатлари, шикоятлари, таклифлари ва эътирозларини қабул қилиш, уларни тезкор кўриб чиқиш ҳамда тегишли ташкилотларга йўналтириш билан шуғулланади.
Шунингдек, аҳоли ва таълим-илм-фан тизими ходимлари билан мунтазам мулоқот ўрнатиш учун қайта алоқа тизими йўлга қўйилади. Унинг орқали таълим хизматларининг сифати, оммабоплиги ва мавжуд муаммолар ҳақида тезкор маълумот олиш ҳамда уни таҳлил қилиш кўзда тутилган.
Вазир ҳузурида таълим олувчилар, талабалар, ота-оналар, педагоглар ва иш берувчилар вакилларидан иборат Таълим бўйича жамоатчилик кенгаши ҳам тузилади.
Вазирлик ҳайъати 15 нафар аъзодан иборат бўлади. Унинг таркибига вазир, унинг ўринбосарлари, вазирлик ҳузуридаги агентликлар директорлари, етакчи олий таълим ташкилотлари ректорлари, олимлар ва педагоглар киритилади.
Шунингдек, вазирлик ҳузурида Инсон капиталини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Таълим ва илм-фан бўйича стратегик тадқиқотлар ва баҳолаш маркази ташкил этилади.
Президент Администрацияси ҳузурида эса Инсон капиталини ривожлантириш ва узлуксиз таълим стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича махсус ищи гуруҳ тузилади.
Қарорга мувофиқ, вазирлик ҳузурида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ташкил қилинади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Таълимни ривожлантириш маркази фаолияти эса тугатилади.

