«Эмми-2026» ғолиблари маълум бўлди
ҲБО Мах платформасининг «Питт касалхонаси» (Тҳе Питт) тиббий драмаси «Эмми» мукофотининг олтита йўналишида ғолиб бўлди. Сериал иккинчи йил кетма-кет «Энг яхши драматик сериал» деб топилди.

«Эмми-2026» ғолиблари аниқланди
Телевидение соҳасидаги нуфузли «Эмми» мукофотининг ғолиблари 15-сентабрга ўтар кечаси Лос-Анжелесда эълон қилинди.
Американинг ҲБО Мах платформаси тақдим этган «Питт касалхонаси» (Тҳе Питт) тиббий сериали турли йўналишларда жами олтита «Эмми» мукофотини қўлга киритди. Жумладан, лойиҳа иккинчи йил кетма-кет «Энг яхши драматик сериал» номинациясида ғолиб бўлди.
Сериалда бош ролни ижро этган Ноа Уайли ҳам иккинчи йил кетма-кет драматик сериалдаги энг яхши эркак роли учун «Эмми»га сазовор бўлди. Эрнест Харден кичик эса энг яхши таклиф этилган актёр деб топилди.
«Питт касалхонаси» драматик сериал учун энг яхши актёрлар таркибини танлаш ва энг яхши пластик грим йўналишларида ҳам мукофот олди.
Драматик сериалдаги энг яхши аёл роли учун «Эмми» Плурибус («Кўплардан бири») сериалидаги роли учун америкалик актриса Рей Сихорнга топширилди. Эллисон Женни эса «Дипломат» (Тҳе Дипломат) сериалидаги роли учун энг яхши иккинчи пландаги актриса деб топилди.
ҲБО Махънинг ўрта ёшли инсонлар ўртасидаги муҳаббат учбурчаги ва унинг фожиали якунланиши ҳақида ҳикоя қилувчи ДТФ Ст. Лоуис сериали «Энг яхши мини-сериал» номинациясида ғолиб чиқди.
Мини-сериалдаги энг яхши эркак роли учун мукофот Тҳе Беаст ин Ме лойиҳасидаги ижроси учун Меттю Ризга насиб этди.
Видовъс Бай эса йилнинг энг яхши комедия сериали деб топилди.

