Спорт

Душанбеда соврин жамғармаси 500 минг доллар бўлган нарди турнири бошланди

Душанбеда International Backgammon Federation (IBF) шафеълигида нард бўйича Asian Grand Prix 2026 халқаро турнири бошланди. Мусобақанинг соврин жамғармаси 500 минг долларни ташкил этади. Турнирда 30 та давлатдан 300 дан ортиқ ўйинчи иштирок этмоқда. Тожикистон учун бу нард бўйича бундай халқаро даражадаги илк турнирдир. Varzish TV хабарига кўра, мусобақалар «Кохи Навруз» мажмуасида бўлиб ўтмоқда. Иштирокчилар учун […]

Душанбеда соврин жамғармаси 500 минг доллар бўлган нард турнири бошланди

Душанбеда International Backgammon Federation (IBF) шафелигида нард бўйича Asian Grand Prix 2026 халқаро турнири бошланди. Мусобақанинг соврин жамғармаси 500 минг долларни ташкил этади.

Мусобақада 30 та давлатдан 300 дан ортиқ ўйинчи иштирок этмоқда. Тожикистон учун бу нард бўйича бундай халқаро даражадаги илк турнирдир.

Varzish TV хабар беришича, беллашувлар «Кохи Навруз» мажмуасида бўлиб ўтмоқда.

Asian Grand Prix 2026 йилда IBF Гран-присининг учинчи босқичи бўлди. Бундан аввалги турнирлар Тошкент ва Тбилисида бўлиб ўтган эди.

Қисқа нард бўйича асосий турнирда 300 нафаргача, узун нард бўйича эса 150 нафаргача ўйинчи иштирок этиши мумкин.

Иштирокчиларнинг ёши 22 дан 88 ёшгача бўлган оралиқда. Энг ёш иштирокчи 22 ёшли болгариялик Калин Стефанов, энг кексаси эса 88 ёшли америкалик Жон Роквелл бўлди.

Турнир билан бир вақтда IBF ўзининг расмий мобил иловасини тақдим этди. У орқали фойдаланувчилар онлайн ўйнашлари, мусобақаларга рўйхатдан ўтишлари ва рейтингларни кузатиб боришлари мумкин.

Asian Grand Prix 2026 турнири 11 октябргача давом этади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.