Спорт

Теннис мусобақасининг мукофот жамғармаси илк бор 100 млн доллардан ошади

АҚШ Очиқ чемпионатининг яккалик баҳслари ғолиблари 5,5 млн, финалчилар 2,8 млн долларни қўлга киритишади.

Теннис турнирининг соврин жамғармаси биринчи марта 100 миллион доллардан ошиб кетади.

Бу йилги АҚШ Очиқ чемпионатининг (УС Опен) умумий мукофот жамғармаси 108 миллион долларни ташкил этади. Бу ҳақда мусобақа ташкилотчилари хабар берди.

Яккалик баҳсларида ғолиб чиққан спортчилар 5,5 миллион доллар, финалга чиққанлар эса 2,8 миллион доллар миқдорида пул мукофотига эга бўлишади.

Жуфтлик ва аралаш жуфтлик баҳсларида чемпион бўлганларга 1 миллион доллардан, ҳал қилувчи ўйинларда иштирок этганларга эса 500 минг доллардан берилади.

Турнир 23-августдан 13-сентябргача бўлиб ўтади.

Аввалги рекорд 90 миллион доллар бўлиб, у ўтган йилги мусобақаларда қайд этилган эди.

Ўтган йилги турнирда беларуслик Арина Соболенко ва испаниялик Карлос Алкарас ғолибликни қўлга киритишган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.