Дунё

Дунёнинг 33 мамлакати ҳукуматлари фуқароларни озиқ-овқат, сув, дори-дармон ва радиоприёмниклар ғамлаб қўйишга чақирди

Дунёнинг 33 мамлакати ҳукумати фуқароларга озиқ-овқат, сув, дори-дармон ва радиоприёмникларни олдиндан ғамлаб қўйишни тавсия этмоқда

Дунёнинг 33 мамлакати ҳукумати аҳолига қуролли конфликтлар, экстремал об-ҳаво ҳодисалари ва кибератакаларни ўз ичига олган фавқулодда вазиятлар юз берган тақдирда, озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимлик суви, дори-дармон ва бошқа биринчи галдаги зарур буюмлар захирасини олдиндан тайёрлаб қўйишни тавсия қилмоқда. Чора-тадбирлар доирасида кўпчилик мамлакатларда камида 72 соатга, Германияда эса 10 кунгача бўлган муддатга захирага эга бўлиш маслаҳат берилмоқда.

Newsweek нашрининг ёзишича, рўйхатга Европанинг 17 та мамлакати, АҚШ, Канада ва Мексика, шунингдек, Жанубий Америка, Африка, Осиё ва Океания давлатлари кирган. Улар орасида Буюк Британия, Франция, Германия, Швеция, Япония, Ҳиндистон, Австралия ва Янги Зеландия бор.

Тайёргарлик муддатлари бўйича тавсиялар фарқ қилади. Франция, Буюк Британия, Канада, Япония, Мексика ва Нидерландия уч суткага захирага эга бўлишни тавсия этмоқда. Швеция ва Норвегияда тахминан бир ҳафтага, Германияда эса 10 кунга тайёргарлик кўриш маслаҳат берилмоқда.

АҚШда аҳолига бир неча кунга озиқ-овқат, сув ва бошқа зарур буюмларни таъминлаб қўйиш тавсия этилмоқда, бироқ аниқ муддат белгиланмаган. Ҳиндистонда ҳам аниқ бир муддат кўрсатилмаган ҳолда, уйда авария тўпламига эга бўлиш тавсия этилади.

Муайян тўпламга одатда узоқ сақланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимлик суви, дори-дармонлар, батареялар, чироқ ва радиоприёмник киради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.