Дунёда энг кўп сувни қайси давлат ишлатади?
Ҳиндистон табиий манбалардан чучук сув олиш ҳажми бўйича дунёда етакчилик қилмоқда - йилига қарийб 761 млрд куб метр. Бунинг тахминан 688 млрд куб метри қишлоқ хўжалиги ҳиссасига тўғри келади. Кейинги ўринларда Хитой ва АҚШ қайд этилган.

Дунёда энг кўп сувни қайси давлат ишлатади?
Унда келтирилган рақамларга кўра, чучук сув олиш ҳажми энг юқори бўлган беш давлат қуйидагилар:
Ўрин | Давлат | Йиллик сув олиш ҳажми
1 | Ҳиндистон | 761 млрд куб метр
2 | Хитой | 581 млрд куб метр
3 | АҚШ | 444 млрд куб метр
4 | Индонезия | 223 млрд куб метр
5 | Покистон | 183 млрд куб метр
Бу ерда сув олиш деганда дарёлар, кўллар ва ерости сув қатламларидан кейинчалик фойдаланиш учун сув чиқариб олиш тушунилади. Кўрсаткич сувнинг бутунлай сарфланиб, йўқолиб кетишини англатмайди: олинган сувнинг бир қисми табиий муҳитга қайтади.

