Дунёда қурилаётган энг баланд етти бино — суратларда
Дунё бўйлаб қурилаётган айрим осмонўпар бинолар ўз баландлиги бўйича янги рекордлар ўрнатиши мумкин. Энг йирик лойиҳалар Саудия Арабистони, БАА, Хитой ва Бразилияда амалга оширилмоқда.

**Дунёда қурилаётган энг баланд етти бино — суратларда**
Бугунги кунда осмонўпар бинолар нафақат ноёб меъморий обида сифатида, балки йирик сармояларни жалб этиш, янги бизнес марказларини шакллантириш ва давлатларнинг технологик салоҳиятини намойиш қилиш мақсадида ҳам бунёд этилмоқда.
Накед Ссиенсе нашри ҳозир қурилиши давом этаётган дунёдаги энг баланд еттита осмонўпар бино рўйхатини тузди. Рўйхатга фақат қурилиш ишлари давом этаётган бинолар киритилган. Қурилиши ҳали бошланмаган ёки вақтинча тўхтатилган лойиҳалар ҳисобга олинмаган.
**1. Жеддаҳ Товер — Саудия Арабистони**
Аввал Кингдом Товер номи билан танилган ушбу осмонўпар бинонинг режалаштирилган баландлиги камида 1000 метр, қаватлар сони эса тахминан 167 та бўлади.
Қурилиш тугагач, у Дубайдаги Бурж Кҳалифаъдан ҳам ўтиб, дунёдаги энг баланд бино бўлиши кутилмоқда. Минора келажакда барпо этиладиган Жеддаҳ Эсономис Ситй мажмуасининг марказий иншооти сифатида режалаштирилган.
**2. Бурж Азизи — Дубай, БАА**
Бурж Азизи — Дубайдаги Шайх Зайд шоҳкўчасида Азизи Девелопменц компанияси томонидан қурилаётган осмонўпар бино. Минора қурувчи компания номи билан аталган. Бинонинг лойиҳавий баландлиги 725 метрни ташкил этади. Қурилиш якунлангач, у Бурж Кҳалифаъдан кейин дунёдаги иккинчи энг баланд бино бўлиши кутилмоқда.
Бурж Азизи ўрнида аввал 570 метр баландликдаги, 122 қаватли Энтисар Товер биносини қуриш режалаштирилган эди. Бироқ Мейдан компаниясининг бу лойиҳаси амалга ошмаган. 2018-йилда Азизи Девелопменц ер майдонини сотиб олган. Лойиҳа қайта кўриб чиқилиб, 2024-йил январида унинг номи ўзгартирилган. Қурилиш ишлари 2025-йилда расман қайта бошланган.
**3. Голдин Финансе 117 — Хитой**
Бино дастлаб 117 қаватли қилиб режалаштирилгани учун Голдин Финансе 117 деб номланган. Бироқ унинг умумий қаватлар сони 128 тани ташкил этади. Минора 2015-йилдаёқ 597 метр баландликка етган. Аммо молиявий муаммолар сабаб қурилиш қарийб 10 йилга тўхтаб қолган. Ишлар 2025-йилда қайта бошланган бўлиб, бинони 2027-йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.
Ҳозир Хитойда ундан баландроқ атиги иккита бино бор — Шанхайдаги Шангҳаи Товер ва Шенчжендаги Пинг Ан халқаро молия маркази.
**4. Бурж Бингҳатти Жасоб & Со. — Дубай, БАА**
Осмонўпар бино Бингҳатти Пропертиес қурилиш компанияси ва Жасоб & Со. заргарлик брендининг қўшма лойиҳаси доирасида бунёд этилмоқда.
**5. Сенна Товер — Бразилия**
Дастлаб Триумпҳ Товер деб номланган миноранинг баландлиги 544 метрга етиши режалаштирилган. Лойиҳага кўра, у Ню Ёркдаги Сентрал Парк Товеръдан ўзиб, дунёдаги энг баланд турар жой биносига айланиши керак.
Осмонўпар бино афсонавий “Формула-1” пойгачиси Айртон Сенна шарафига номланган. Лойиҳа Сенна оиласи ва ФГ Эмпреендиментос компанияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Бинонинг меъморий консепсиясини пойгачининг жияни, рассом Лалалли Сенна ишлаб чиққан.
Қурилиш тахминан 2030-йилда якунланиши кутилмоқда.
**6. Тигер Скй Товер — БАА, Дубай**
Тигер Пропертиес компанияси Дубайда баландлиги 532 метр бўлган Тигер Скй Товер турар жой биносини қурмоқда. Қурилиш ишлари 2024-йилда бошланган. Бино фойдаланишга топширилгач, Ню Ёркдаги Сентрал Парк Товеръдан ўзиб, дунёдаги энг баланд тураржой биносига айланиши кутилмоқда.
**7. Сих Сенсес Ресиденсес — Дубай, БАА**
Сих Сенсес Ресиденсес — Дубай Марина ҳудудида қурилаётган ҳашаматли турар жой биноси. Унинг лойиҳавий баландлиги 517 метрни ташкил этади. Қурилиш якунлангач, у Дубай Марина ҳудудидаги энг баланд бинога айланиши кутилмоқда. Шунингдек, минора Ню Ёркдаги 472 метрли Сентрал Парк Товеръдан ҳам баланд бўлади.
Бино Дубайнинг йирик қурилиш компанияларидан бири Селест Гроуп ҳамда ҳашаматли меҳмонхоналар ва дам олиш масканларига ихтисослашган Сих Сенсес бренди ҳамкорлигида қурилмоқда.

