Дунёда иссиқхона газлари консентрацияси яна рекорд даражага етди - ЖМТ
2025-йилда атмосферадаги иссиқхона газлари консентрацияси кузатувлар тарихидаги энг юқори даражага етди. Жаҳон метеорология таşкилоти ҳисоботига кöра, карбонат ангидрид (СО₂), метан ва азот çала оксиди миқдори янги рекордларни қайд этди.

Дунёда иссиқхона газлари консентрацияси яна рекорд даражага чиқди - ЖМТ
Жаҳон метеорология ташкилотининг (ЖМТ) янги ҳисоботига кўра, 2025-йилда атмосферадаги карбонат ангидрид (СО2) ва бошқа асосий иссиқхона газлари консентрацияси мисли кўрилмаган даражада юқори кўрсаткичларга етди. Бу эса сайёрада ҳароратнинг янада узоқроқ муддатга кўтарилишига сабаб бўлди.
Иссиқхона газлари бўйича ЖМТ бюллетенида маълум қилинишича, 2025-йилда СО2 нинг ер сиртига яқин глобал ўртача консентрацияси миллионга 426,8 улушни (ппм) ёки 1750-йилдаги саноатлашувгача бўлган базавий даражанинг 153 фоизини ташкил этди. Инсон фаолияти билан боғлиқ ҳамда узоқ сақланиб қолувчи иссиқхона газлари орасида аҳамияти бўйича иккинчи ва учинчи ўринда турадиган метан ва азот чала оксиди консентрацияси ҳам янги рекорд даражага етди.
«Яна бир йил - яна бир янги рекорд. Иссиқхона газлари атмосферада мисли кўрилмаган миқдорда иссиқликни ушлаб қолмоқда, бу эса экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг ҳамда улар билан боғлиқ иқтисодиётимиз ва жамиятимиз учун хавф-хатарларнинг кучайишига олиб келмоқда. Сўнгги 11 йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ давр бўлди ва бу тенденсия, афтидан, сақланиб қолади. СО2 атмосферада жуда узоқ вақт сақланиб қолиш хусусиятига эга, шу сабабли у глобал иқлимга шунчаки кўп йиллар эмас, балки ўнлаб йиллар ва ҳатто асрлар давомида таъсир кўрсатади», - деди ЖМТ Бош котиби ўринбосари Ко Барретт.

