Дунёда фақат уч киши паспорциз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда паспорциз хорижга чиқа оладиган атиги уч киши бор. Улар ким?
Хорижга сафар қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсни тасдиқловчи паспорт зарур бўлади. Бироқ бу қоидадан истисно бўлган уч киши мавжуд: Буюк Британия қироли Чарлз ИИИ, Япония императори Наруҳито ва унинг рафиқаси Масако.
Британия монархи паспорциз саёҳат қилиш ҳуқуқини онаси — қиролича Елизавета ИИ вафотидан сўнг мерос қилиб олган. Қироллик оиласининг расмий сайтида ҳам “монархга хорижга сафар қилиш учун Британия паспорти керак эмас” деб ёзилган.
Оддий паспорт ўрнига Чарлз ИИИ номига махсус ҳужжат тайёрланади. Унда ҳужжат эгасининг йўлини тўсмаслик, унга зарур ҳимоя ва кўмак кўрсатиш сўралади. Британия қироллик оиласининг бошқа аъзолари эса оддий паспортдан фойдаланади.
Япония императори Наруҳито ва унинг рафиқаси Масако ҳам алоҳида мақомга эга. Шунингдек, уларнинг бирор давлатга киришда оддий фуқаролар каби тартиб-таомиллардан ўтиши мақомига мос эмас, деб ҳисобланади.
Шу боис уларга паспорт ўрнига тегишли вазирлик ҳужжати берилади. Бироқ Япония Ташқи ишлар вазирлиги уларнинг ташрифи ҳақида бориладиган давлатни олдиндан хабардор қилиши шарт. Бу истисно император оиласининг бошқа аъзоларига татбиқ этилмайди — улар дипломатик паспорт билан сафар қилади.
Маълумот учун, Японияда император оиласи аъзоларининг фамилияси йўқ. Шунингдек, Японияда император Британия монархи каби рамзий шахс бўлиб, мамлакатни бошқаришда иштирок этмайди.

