Дубайда оғир аҳволга тушиб қолган ўзбекистонликка ватанга қайтишда ёрдам берилди

Дубайда оғир аҳволга тушиб қолган ўзбекистонликнинг ватанга қайтишига кўмак берилди
БААнинг Дубай шаҳрига иш излаб борган ва оғир молиявий қийинчиликка дуч келган Ўзбекистон фуқаросининг ватанга қайтишига ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Маълумотга кўра, фуқаро У.Р. БААга иш топиш мақсадида йўл олган. Аммо у хорижга чиқишдан олдин Ўзбекистон Миграция агентлигига мурожаат қилмаган ва Дубайга етиб боргач, ишни ўзи мустақил равишда излай бошлаган.
Муносиб иш топа олмагани сабабли у молиявий муаммоларга юз тутган. Натижада яшаш ва овқатланиш учун маблағи ҳам, Ўзбекистонга қайтиш учун авиачипта олиш имконияти ҳам қолмаган.
Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консулхонаси дипломатлари фуқаро билан суҳбат ўтказиб, унинг ҳолатини ўрганган. Унга вақтинчалик турар жой ва озиқ-овқат берилган, шунингдек, ватанга қайтиши учун зарур амалий ёрдам кўрсатилган.
Шу муносабат билан хорижда ишлашни режалаштираётган фуқароларга сафардан олдин Миграция агентлигига мурожаат қилиш тавсия этилди. Агентлик орқали хорижда расмий ва хавфсиз ишга жойлашиш, бўш иш ўринлари ҳақида маълумот олиш, иш берувчилар билан боғланиш ҳамда зарур ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ёрдам олиш мумкин.
Бош консулхона хорижда оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига қонунчилик доирасида консуллик-ҳуқуқий ва амалий кўмак беришда давом этмоқда.
Фуқаро ва унинг фарзандларида шахсини тасдиқловчи ҳамда мамлакатдан чиқиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар бўлмаган. Шу сабабли аёл хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш муассасасида, унинг фарзандлари эса “Транзит” болалар ижтимоий бошпанасида сақланиб келган.

