Маҳаллий

Ўзбекистонликлар Дубай халқаро аеропортига ишга таклиф қилинмоқда, маош — 2250 доллар

Миграция агентлиги Дубай халқаро аеропортидаги бизнес ва биринчи тоифа йўловчилари учун мўлжалланган кутиш залларида ишлаш бўйича 80 та вакансия эълон қилди. Ойлик маош — 2250 доллар. Аризалар 13-августгача қабул қилинади, сараланган номзодлар онлайн суҳбатдан ўтади.

Ўзбекистон фуқаролари Дубай халқаро аеропортида ишлаш имкониятига эга бўлмоқдалар, уларга 2250 доллар миқдорида маош таклиф этилмоқда.

Миграция агентлиги маълумотига кўра, Дубай халқаро аеропортида ўзбекистонликлар учун жами 80 та бўш иш ўрни яратилган. Бу вакансиялар аеропортнинг бизнес ва биринчи тоифадаги йўловчиларига хизмат кўрсатувчи махсус кутиш залларида ишлашни назарда тутади.

Ишга 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган, инглиз тилини камида Б2 даражасида биладиган эркак ва аёллар таклиф этилади. Номзодлар меҳмонхона ва ресторан хизмати соҳасида мутахассис бўлишлари, озиқ-овқат ва ичимликлар хизмати йўналишида камида бир йиллик иш тажрибасига эга бўлишлари шарт. Шунингдек, спиртли, спирциз, иссиқ ва совуқ ичимликлар бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлишлари талаб этилади. ИЕЛЦ, ТОЕФЛ ёки бошқа халқаро инглиз тили сертификатига эга номзодларга устунлик берилади.

Иш вақти кунига 8 соатни ташкил этади ва меҳнат шартномаси икки йил муддатга тузилади. Ойлик маош 8226 дирҳам (2250 АҚШ доллари) этиб белгиланган бўлиб, даромад солиғи ушлаб қолинмайди.

Иш берувчи ищи визасини расмийлаштириш, Ўзбекистондан БААга авиачипта, аеропортдан иш жойигача трансфер, ишлаш учун рухсатнома, тиббий суғурта, турар жой, овқатланиш ва иш жойига транспорт харажатларини қоплайди.

Аризалар 13-августга қадар қабул қилинади. Тақдим этилган ҳужжатлар иш берувчи томонидан 3-7 кун ичида кўриб чиқилади. Саралашдан ўтган номзодлар 20-25-август кунлари бўлиб ўтадиган онлайн суҳбатга таклиф этилади.

Ариза қолдириш учун ҳавола орқали мурожаат қилиш мумкин.