Дронлар ҳужуми сабаб Москванинг тöрт аеропорти иşи тöхтатилди
23-октабр куни Москвага дронлар ҳужуми ортидан şаҳарнинг тöрт аеропорти фаолияти вақтинçа тöхтатилди, келаётган самолётлар боşқа şаҳарларга йöналтирилди. «Москва-Сити»даги бинолардан бирида одамлар эвакуация қилингани ҳам хабар қилинди. Москва мери Сергей Собянин пойтахт томон уçаётган 21 та дрон йöқ қилинганини билдирди.

Дронлар ҳужуми оқибатида Москванинг тўрт аеропорти фаолиятини тўхтатди.
ДВ хабарига кўра, Собянин маҳаллий вақт билан соат 12:35 дан 16:10 гача дронлар уриб туширилгани ҳақида бир қатор хабарлар берган. У батафсил маълумот бермаган, фақат парчалар тушган жойларда фавқулодда хизматлар ишлаётганини айтган.
Ҳужум сабаб Москванинг барча тўрт аеропорти вақтинча ёпилди. Улар орасида энг гавжум бўлган Шереметьевода ҳаво ҳужуми хавфи ҳақида огоҳлантириш берилган.
Москвага йўл олган самолётлар Санкт-Петербург, Нижний Новгород ва бошқа шаҳарлар аеропортларига йўналтирилган. Жумладан, Санкт-Петербургдаги Пулково аеропорти 25 та рейсни қабул қилган.
Украинанинг Эхиленова+ мониторинг Телеграм-канали Шереметьево аеропортида олингани айтилган дрон парчалари суратини эълон қилган. Яна бир мониторинг канали — Эхиле+ эса ҳужумда кичик ўлчамли ҳаво шарларидан ҳам фойдаланилганини билдирган.
Ўша куни Москванинг бир нечта нашри гувоҳларга таяниб, «Москва-Сити» ишбилармонлик марказидаги «ИҚ-квартал» минорасидан одамлар эвакуация қилинганини хабар қилган. Бу бинода Россиянинг Рақамли ривожланиш, Иқтисодий ривожланиш ҳамда Саноат ва савдо вазирликлари офислари жойлашган.
«Осторожно, новости» Телеграм-канали тарқатган қисқа видеода овоз кучайтиргич орқали «дронлар хавфи» сабаб бинодан эвакуация ўтказилаётгани эълон қилинган. Бироқ ТАСС давлат агентлиги осмонўпар бинолардан бирида сигнализация нотўғри ишга тушганини билдирган.
23-октабр оқшомида Россия мудофаа вазирлиги кун давомида мамлакатнинг етти ҳудуди ва қўшиб олинган Қрим устида Украинанинг 87 та дрони йўқ қилинганини маълум қилган. Вазирлик ҳисоботида Москва вилояти ҳам қайд этилган.

