Москва сайлов куни Украина дронларининг оммавий ҳужумига учради

Москва сайлов куни Украина дронларининг кенг кўламли ҳужумига дуч келди
Украина Москва шаҳри ва вилоятига йирик дрон зарбаларини йўллади. Шаҳар мери Сергей Собянин 19-сентябрдан буён Россия чегараларида 1 600 дан ортиқ дрон, жумладан, Москва устида 450 та дрон уриб туширилганини маълум қилди.
“Мисли кўрилмаган ҳужум сайловни бузиш учун аниқ режалаштирилган. Душман бунга эриша олмади”, — деди Собянин.
20-сентябр Россияда Давлат думаси депутатлари учун овоз беришнинг сўнгги куни ҳисобланади. Украина президенти Москвага қилинган оммавий ҳужумларда баллистик ракеталар ишлатилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳужумларда 10 турдаги дрон ва ракеталар қўлланган — улар ФП-1, РЗ-100, МИЧ-2000, “Паляница”, “Вендетта”, “Лютий”, “Барс”, “Фламинго”, “Січен” ва “Пеликан”.
Президент ФП-7 номи билан ҳам танилган “Пеликан” ишлатилганини алоҳида таъкидлади. Бу ракетанинг урушда қўлланган илк расмий ҳолатидир. Ҳужумлар оқибатида Россия нефт саноатининг асосий корхоналаридан бири — Капотнядаги нефтни қайта ишлаш заводи, логистика обьектлари — Москва яқинидаги Софьинодаги омборлар, шунингдек, Воронеж вилоятидаги корхона зарар кўрган.
“Москва бошқа ҳудудлар ҳисобидан кўп қатламли ҳаво мудофааси ҳалқаларини қурмаслиги, балки ўзининг шафқациз урушини якунлаб, тинчликни танлаши керак. Деескалация бўйича стол устида қатор қадамлар турибди: энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларида. Бунинг учун сиёсий ирода керак”, — деб ёзди Украина президенти.

