Лайфстайл

Девори йўқ қамоқхона: у ерда ҳамма кар ва соқов эди | 5 дақиқа

Баъзи қамоқхоналарнинг деворлари ғиштдан қурилади. Баъзилариники эса кимнингдир хоҳиши, буйруғи ва қўрқуви асосида тикланади. Тургеневнинг «Муму» асарида шундай қамоқхона ҳақида ҳикоя қилинади. Унда жисмонан бақувват, меҳнаткаш инсон яшарди. У кар ва соқов, аммо энг катта муаммоси бу эмасди. Унинг ўрнига кимни севишни ҳам, қандай яшашни ҳам бошқалар ҳал қиларди.

Девори йўқ қамоқхона: у ерда ҳамма кар ва соқов эди | 5 дақиқа

Асарнинг марказий қаҳрамони Герасим жисмонан шу даражада бақувват эдики, унинг ишини одатда бир неча киши бажарарди. Аммо у кар ва соқов эди. У на гапира оларди, на эшита оларди. Бундан ташқари, ўз ҳаёти ҳақида мустақил қарор қабул қилиш имконияти ҳам чекланган эди.

Герасим қишлоқда яшаб, ер ҳайдаб, меҳнати билан кун кечирарди. Бироқ уни Москвага олиб келишади ва бой хонимнинг ҳовлисида хизматкор қилиб қўйишади. У янги ҳаётига мослашишга уринади. Атрофдагилар билан мулоқот қилиш қийин бўлса ҳам, ўз вазифасини сидқидилдан бажаради. Унинг жимлиги заифликдан эмас, албатта, табиати ва имкониятларидан келиб чиққан эди. Аммо ўша бадбахт жамият жимликни, сукунатни истаганча босиб ташлаш мумкин, деб ўйларди.

Хонимнинг қўл остидаги бошқа одамлар ҳам ўз тақдирини ўзи ҳал қила олмасди. Масалан, Герасим Татяна исмли кир ювувчи аёлни ёқтириб қолади. Аммо хоним Татяна бошқа одамга турмушга чиқиши керак, деб ҳисоблайди ва уни бошқа бир пайтавақулоққа узатишни буюради. Татяна ҳам, Герасим ҳам бу қарорни ўзгартира олмайди.

Шу эпизоднинг ўзиёқ асарнинг асосий муаммосини очиб беради. Хоним атрофидагиларнинг ҳаётига аралашишни ўзининг табиий ҳуқуқидек қабул қиларди. Унинг назарида, бошқаларнинг хоҳиши ва ҳиссиётлари иккинчи даражали эди.

Герасимнинг ҳаётида яна бир воқеа юз беради. У сувга тушиб кетган кучукчани қутқариб олади. Уни уйига олиб келиб, парвариш қилади. Кучукча улғайиб, Муму деб аталади. Герасим унга меҳр қўяди, Муму ҳам эгасига қаттиқ боғланиб қолади.

Мана шу ердан бошлаб Герасимнинг ҳаётида ўзига хос бир дунё пайдо бўлади. У одамлар билан сўзлашиб, дардини айта олмайди, аммо Муму билан гаплашиш учун сўзнинг ўзи шарт эмас эди. Муму уни кутади, овозини танимаса-да, қадамларидан билади, ёнидан жилмайди. Герасим ҳам кимгадир кераклигини, кимдир унинг меҳрига муҳтож эканини ҳис қилади.

Баъзан бахт учун жуда катта нарсалар талаб қилиб юборамиз. Аслида сени кутадиган бир жон, меҳрингни қабул қиладиган бир қалбнинг борлиги ҳамма нарсани ҳал қилади. Герасим учун Муму ана шундай ҳамроҳ эди.

Бироқ хоним Мумуни ёқтирмай қолади. Итнинг ҳуриши унинг ғашига тегади. Аввалига Мумуни ҳовлидан йўқотишга ҳаракат қилади. Герасим уни яшириб қўйгач, излаб топади. Аммо хонимнинг хоҳиши ўзгармайди: Муму бу ерда қолмаслиги керак.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.