Сиёсат

«Демократия ҳеч қачон узил-кесил тайёр маҳсулот бўлмайди». Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси замонавий демократиялар дуч келаётган муаммолар ҳақида

Халқаро демократия куни муносабати билан «Газета» Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси раҳбари Тойво Клаар билан замонавий демократиялар қандай муаммоларга дуч келаётгани ҳақида суҳбатлашди. Биз, шунингдек, Ўзбекистондаги ислоҳотлар, ОАВ эркинлиги ва судларга бўлган ишонч муаммосини ҳам муҳокама қилдик.

«Демократия ҳеч қачон узил-кесил тайёр маҳсулот бўлмайди». ИИнинг Ўзбекистондаги элчиси замонавий демократиялар дуч келаётган чақириқлар ҳақида

— Демократия — бу, энг аввало, халқ ҳокимиятидир. Мен учун бу мамлакат одамлари, фуқаролари ўзларини бошқарадиганларни ҳам миллий, ҳам маҳаллий даражада танлай олишини англатади. Яъни, биринчи навбатда, демократия — бу ўз етакчиларини сайлаш, маълум вақт ўтгач эса бошқа етакчилар керак деган қарорга келиб, уларни сайлаш имкониятидир.

— Менимча, бу жуда кўп омиллар таъсирининг натижасидир. Шахсан мен демократияни, пировардида, ўзига хос табиий ҳолатимиз, ҳақиқатда ўзимиз хоҳлайдиган нарса деб ҳисоблайман. Чунки ҳатто «Бизга кучлироқ етакчилар керак, бизга бунчалик кўп турли партиялар керак эмас — улар ҳаддан ташқари кўп», дейдиганлар ҳам амалда ўша кучли етакчиларни танлаш имкониятига эга бўлишни хоҳлашади.

Маълум вақт ўтгач эса улар бошқа кучли етакчиларни сайлашни хоҳлаб қолишади. Шундай экан, пировард натижада улар ҳам демократияни хоҳлашади.

Демократия ҳаддан ташқари тартибсиз ва жуда мураккаб бўлиб туюлиши мумкин. Ва мен буни тушунаман. Европада ва Америка Қўшма Штатларида замонавий демократия шаклланаётган пайтда ҳар бир партия нимани ёқлаб чиқаётгани анча тушунарли эди. Социалистлар ва социал-демократлар ишчилар вакили бўлиб, уларнинг ҳуқуқлари учун курашган. Консерваторлар ўзига тўқ қатламлар манфаатларини ифодалаган, эҳтимол, черковнинг каттароқ рол ўйнашини хоҳлаган ва анъанавий қадриятларни ёқлаб чиққан. Либераллар эса кўпроқ эркин тадбиркорлик тарафдори бўлган ва, эҳтимол, кўпроқ кичик бизнес вакили бўлган.

Бугунги Европада эса ҳамма нарса у қадар аниқ эмас. Биз жуда кўп нарсалар бўйича келишиб олишга муваффақ бўлдик: консерваторлар ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кераклигига, социалистлар эса бизнес учун яхши шароитлар яратиш зарурлигига рози бўлишди. Натижада партиялар бир-бирига шунчалик яқинлашиб кетдики, одамлар: «Хўш, уларнинг ўртасида қандай фарқ бор ўзи?» деб сўрай бошлашди. Шундан сўнг улар ҳақиқатан ҳам ажралиб турадиган, чинакамига радикал ва қатъий гапирадиган кимнидир излайдилар. Бу ўз моҳиятига кўра бир-бирига жуда яқин бўлган позициялардан кўра анча жозибалироқ эшитилади.

Бироқ, айтиб ўтганимдек, ҳатто кучли етакчи ёки радикал партияни сайлашни хоҳлайдиганлар ҳам бу танловни амалга ошириш, маълум вақт ўтгач эса бошқа одамларни сайлаш имкониятига эга бўлишни исташади. Шундай экан, Уинстон Черчилл айтганидек, демократия — қолган барчаларини ҳисобга олмаганда, мавжуд тизимларнинг энг ёмонидир.

— Бу қисман мен юқорида гапирган нарсадир. Баъзи мамлакатларда одамлар анъанавий партиялар ўртасида у қадар катта фарқ йўқлигини ҳис қилишади ва шунинг учун радикал муқобилларни танлашади. Бу эса чақириқдир, чунки радикал таклифлар яхши эшитилади, лекин бу кучлар ўз сиёсатини айнан қандай амалга оширмоқчи эканлигини тушуна бошлаганингизда, улар у қадар яхши эмаслиги маълум бўлади.

Аммо бошқа бир нарса ҳам бор: замонавий дунё жуда тез ўзгармоқда ва баъзи одамлар четда қолиб кетгандек ҳис қилишмоқда. Улар анъанавий партиялар ўзларининг вакили эканлигини ҳис қилишмаяпти ва: «Мана, мен сизлар учун ҳамма нарсани тубдан ўзгартираман», дейдиган радикалларни тинглашмоқда.

Бир томондан, мен радикал партиялар — хоҳ ўнг, хоҳ чап бўлсин — вазиятни тубдан ўзгартиришга қодир деб ҳисобламайман. Иккинчи томондан, анъанавий консерватив, социалистик ва либерал партиялар учун радикал кучларга овоз бераётган одамлар билан гаплашиш йўлини топиш муҳим деб ҳисоблайман.

Агар аҳолининг анчагина қисми ўта ўнг ёки ўта чап партияга овоз бераётган бўлса, бу сайловчиларнинг барчаси албатта ўта ўнг ёки ўта чапчилар деб ҳисоблаш нотўғри. Бу ундай эмас. Улар шунчаки анъанавий партиялар уларнинг вакили эмаслигини ҳис қилишмоқда. Шу боис анъанавий партиялар «бизнинг овоз берадиган бошқа ҳеч кимимиз йўқ» деб ҳисоблаётган одамлар билан гаплашиш йўлини топиш учун ҳали кўп иш қилишлари керак.

Кўплаб Европа мамлакатларида бу бугунги кундаги асосий чақириқлардан биридир: фуқаролар ва сиёсий партиялар ўртасидаги алоқа бир неча ўн йиллар олдингидек кучли эмас. Ва биз умумий мақсад туйғусини қайта тиклаш йўлларини топишимиз керак.

— Энг аввало, менимча, бу каби мулоҳазаларнинг кўпини Европа Иттифоқи қандай ишлашини ҳақиқатда тушунмайдиган ёки тушунишни хоҳламайдиган одамлар илгари суради.

Ўз моҳиятига кўра, ЕИ — бу 27 та аъзо давлатнинг бирлашмасидир. Уларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари мунтазам равишда учрашиб турадилар. Ва пировард натижада айнан аъзо давлатлар Европа Иттифоқи фаолият кўрсатадиган қоидаларни белгилаб берган. Айнан улар бу қоидаларни ўзгартириши мумкин.

Албатта, сиз айтганингиздек, демократия тақчиллиги ҳақида гап-сўзлар бор: гўё Европа Комиссияси у ерда ўз ҳолича нимадир қилаётгандек. Аммо Еврокомиссияга ваколатларни ўша аъзо давлатлар ва уларнинг фуқаролари томонидан сайланган ҳукуматлар берган. Бошқача айтганда, Европа Комиссиясининг ваколатлари унга ЕИнинг барча 27 та давлатининг демократик йўл билан сайланган ҳукуматлари томонидан берилган. Бу демократия тақчиллиги эмас.

Агар миграция ҳақида гапирадиган бўлсак — бу, албатта, жиддий баҳс-мунозаралар мавзуси, — у аслида Европа Комиссиясига алоқадор эмас. Бу масала аъзо давлатларнинг қўлида: айнан улар умумий сиёсат бўйича келишиб оладилар.

Бироқ бу ерда бир муаммо бор. Аъзо давлатларнинг сиёсатчилари кўпинча уйларига қайтиб: «Брюссель шундай қарор қилди» ёки «Брюссель буни ҳал қилди», дейишади. Аммо ҳеч қандай мавҳум «Брюссель» мавжуд эмас. Бу ё аъзо давлатлар унга шундай ваколатлар бергани учун нимадир қилаётган Европа Комиссияси, ёки аъзо давлатлар вакилларининг — масалан, Брюсселда у ёки бу форматда учрашган вазирларнинг биргаликдаги қароридир.

Яна қайтараман: бу қандайдир мавҳум Брюссель эмас. Бу аъзо давлатлар нимадир қилиш керак деб қарор қилганидир. Аммо баъзи қарорлар у қадар оммабоп бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун «Мен ўз мамлакатим вазири сифатида ушбу қарорни қабул қилишда иштирок этдим ва масъулиятни ўз зиммамга оламан» дейишдан кўра, «Буни Брюссель қилди» дейиш осонроқ.

Лекин, такрор айтаман, бу ерда реал демократия тақчиллиги йўқ. Ва аъзо давлатлар сиёсатчилари учун гўё шундай тақчиллик бордек таассурот яратмаслик муҳим, чунки бу оммабоп, аммо нотўғри нарративни озиқлантиради.

— Менимча, 70 йиллик совет диктатураси, кейин эса мустақил Ўзбекистон учун осон бўлмаган 25 йилдан сўнг, ислоҳотлар бир кунда амалга ошиб қолмайди. Энг муҳими, ҳақиқатан ҳам кўп ишлар қилинди. Ва энг муҳими, ислоҳотлар жараёни давом этиши, ривожланиш йўналишида ҳаракат қилиши керак.

Сиз айтиб ўтганингиздек, мен эстонияликман. Ва шуни айта оламанки, Эстонияда 1980-йилларнинг охири — 1990-йилларнинг бошларида содир бўлган воқеалардан жуда мамнунман. Ўшанда бизда барқарорликни таъминлаган давлат тизимини яратган раҳбарлар бор эди. Бу тизим қандайдир аниқ бир шахсга эмас, балки мамлакатга ҳар қандай алоҳида одамдан узоқроқ яшайдиган ва узоқ муддатли барқарорликни таъминлайдиган давлат тузилмаси кераклигини тушунишга асосланган эди.

Менимча, бу эстон раҳбарларининг жуда муҳим ва жуда оқилона қадами эди — ўшанда яратилган институтлар ҳозиргача ишлаб турибди.

Ўзбекистонда ҳам тизимларни барпо этиш зарурлиги ҳақида гапирилмоқда. Пировард натижада, узоқ муддатли истиқболда ҳар қандай давлат учун энг муҳими — бир кишига боғлиқ бўлмаган, балки мамлакат ва унинг халқига барқарорлик, хавфсизлик ва фаровонликни таъминлайдиган мустаҳкам давлат тузилмасига, давлат тизимига эга бўлишдир.

— Менимча, энг аввало, бу саволни Ўзбекистон фуқароларига йўллаган бўлардим. Охир-оқибат, агар демократия — халқ томонидан ва халқ учун яратилган тизим деган дастлабки ғояга қайтадиган бўлсак, унда Ўзбекистон фуқароларининг фикрини эшитиш муҳим: уларнинг фикрича, вазият қандай ривожланмоқда ва у қандай ривожланиши керак.

Албатта, кузатувчи сифатида мен ўз қарашларим ва фикрларимга эга бўлишим мумкин. Ва мен ҳақиқатан ҳам олдинга ҳаракат қилиш, 2017 йилда бошланган ислоҳотларни давом эттириш жуда муҳим деб ҳисоблайман.

Аммо пировард натижада, ҳамма нарса қанчалик яхши ва тўлиқ бажарилганини ҳамда ҳали яна қанча иш қилиниши кераклигини кўп жиҳатдан Ўзбекистон фуқароларининг ўзлари баҳолашлари керак. Ва уларда мамлакат раҳбарияти билан мулоқот қилиш имконияти бўлиши керак, токи фуқаролар ва сиёсий раҳбарият бир тўлқинда бўлсин.

— Биринчи навбатда, биз Европа Иттифоқи томонидан Қорақалпоғистондаги воқеалар тўғрисидаги маърузани ўқиш имкониятига эга бўлишни жуда истардик. У ҳалигача тўлиқ эълон қилингани йўқ ва менимча, бу жуда муҳим бўлар эди.

Бу оғир воқеалар эди. Ва Европа Иттифоқи томонидан биз доимо шуни айтганмизки, бу ҳолатда ҳам, бошқа барча ҳолатларда ҳам адолат нафақат қарор топиши, балки одамлар унинг қарор топганини кўришлари ва бунга ишонишлари муҳимдир.

Шу боис, ҳукмлар қандай чиқарилгани ва суд қарорларини қайта кўриб чиқиш керакми-йўқми деган масала — ўринли савол. Менимча, ушбу воқеалар етказган жароҳатларни миллий даражада даволаш имконияти пайдо бўлиши муҳим. Ва мен бу кун тартибида бўлишига жуда умид қиламан.

Биз бу масалаларни кўтаришда давом этамиз, чунки ҳамма нарсага ҳам жавоб берилмаган деб ҳисоблаймиз. Ва энг аввало, албатта, айтиб ўтганимдек, воқеалар ҳақидаги маъруза эълон қилинмади. Менимча, агар у ошкор қилинса, яхши бўлар эди.

— Бундан бир неча кун олдин мен бир гуруҳ аёл журналистлар билан учрашдим. Ва улар билан суҳбатда мен ҳам муҳим бир масалани кўтардим: журналистлар ўз ишларини эркин — ҳеч қандай қўрқитишларсиз, оқибатлардан хавфсирамасдан бажариш имкониятига эга бўлишлари керак.

Албатта, ҳар бир киши — у камроқ ёки кўпроқ таъсир доирасига эгами — ўз шаънини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Бу мутлақо тўғри ва исталган мамлакат учун адолатлидир. Масала бунинг айнан қандай содир бўлишида.

Журналистлар, шубҳасиз, ўз ишларига масъулият билан ёндашишлари ва фактларни етказаётганликларини кузатиб боришлари керак. Лекин журналистлар бу фактларни кимдир уларни қўрқитишидан хавотир олмасдан етказа олишлари ҳам худди шундай муҳим — у таъсирли шахсми ёки йўқми, ким бўлишидан қатъи назар.

Ва бу борада, менимча, Ўзбекистонда ҳали қилинадиган ишлар кўп. Мамлакатдаги ОАВ билан боғлиқ вазиятдан хабардор бўлишимча, афсуски, баъзида журналистлар у ёки бу мавзуни қўлга олмасликни афзал кўришади, чунки бу улар учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин деб ўйлашади. Ёки материал чоп этилгандан кейин уларга нисбатан адолатсиз босим ўтказилади.

Менимча, шуни тушуниш муҳим: эркин ва жўшқин матбуот кучлироқ жамият барпо этиш учун жуда фойдалидир. Эркин ва очиқ ОАВ қарор қабул қилувчилар учун аён бўлмаган муаммоларни юзага чиқаради. Улар кимдир яширишни хоҳлаётган нарсани аниқлаши мумкин. Улар илгари етарлича эътибор берилмаган масалаларга диққатни жалб қилиши мумкин.

Эркин ОАВ — кучли, фаровон ва эркин мамлакат барпо этишда жуда муҳим шерикдир. Бу қадрланиши ва қўллаб-қувватланиши керак бўлган нарсадир. Ва бу маънода, менимча, Ўзбекистонда ҳали қилинадиган ишлар бор.

— Менимча, энг аввало, бу саволни ушбу қонунни ёқлаб овоз берган ва уни қабул қилган Ўзбекистон парламенти аъзоларига йўллаш керак.

Давлатни турлича барпо этиш ва ташкил қилиш мумкин. Кучли парламентга эга мамлакатлар бор, кучли президентга эга мамлакатлар бор, гибрид тизимли давлатлар бор. Шу боис, бу маънода айнан шу ерда, Тошкентда қарор қабул қилувчилар қандай давлат тузилиши тизимини афзал кўришларини ва қандай механизмларни қўллаб-қувватлашларини белгилашлари керак.

— Биз Ўзбекистонни жуда турли йўналишларда қўллаб-қувватлаймиз. Ҳамкорликнинг муҳим қисми қишлоқ хўжалиги бўлди. Биз ижтимоий хизматлар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва, албатта, кенг маънода тегишли бошқарув соҳасида — хоҳ у коррупцияга қарши кураш бўлсин, хоҳ, масалан, ҳозир биз гапираётган ҳудудий режалаштириш бўлсин — кўмак кўрсатдик.

Ҳудудий режалаштириш соҳасида биз Ўзбекистондаги раҳбарларга сифатлироқ қарорлар қабул қилишда ёрдам беришга ҳаракат қиляпмиз: нима ва қаерда жойлашиши кераклигини — ёки тўғрироғи, қандай инфратузилма ва қаерда аллақачон жойлашганини, — шаҳарларни қандай самаралироқ қуриш ва қандай самаралироқ лойиҳалаштиришни тушунишда.

Қисқача айтганда, биз Ўзбекистоннинг янада барқарор ва кучли давлатга айланишига ёрдам бериш устида ишладик. Бунда биз давлат тузилмаларига ҳам, фуқаролик жамиятига ҳам ёрдам беряпмиз. Биз, шунингдек, табиий ресурсларни бошқариш — ҳам аграр соҳада, ҳам ундан ташқарида — самаралироқ бўлиши ва бу ресурслардан яхшироқ фойдаланилиши учун атроф-муҳит ва қишлоқ хўжалигига ҳам эътибор қаратяпмиз.

Ҳозир бизни, албатта, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш ва яхшилаш ҳам жуда қизиқтиради. Бу Global Gateway дастури доирасида ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашни англатади — хоҳ у Транскаспий транспорт йўлаги бўлсин, хоҳ сифатлироқ сунъий йўлдош инфратузилмаси ва сунъий йўлдош алоқасини ривожлантириш бўлсин.

— Энг аввало, Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш орқали биз шериклар сифатида иккала томон ҳам демократия, инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигини қадрлашини ҳамда бу иккала томон учун ҳам муҳим тамойиллар эканлигини маълум қилдик.

Аллақачон мавжуд бўлган ҳамкорлик доирасида биз инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги бўйича мунтазам равишда мулоқот олиб борамиз. Бундан ташқари, бизда GSP+ дастури бор бўлиб, унинг доирасида Европа Иттифоқи ўзбек товарларига Европа бозорига имтиёзли кириш имкониятини тақдим этади. Бунда биз Ўзбекистондан инсон ҳуқуқлари, меҳнат ҳуқуқлари, экологик ҳуқуқлар ва бошқа масалаларга оид бир қатор БМТ конвенцияларини бажаришини кутамиз.

GSP+ доирасида мунтазам равишда мониторинг ўтказилади. Унинг натижалари эълон қилинади ва очиқ фойдаланишда бўлади. Яъни Ўзбекистондаги исталган киши уларни ўқиши, ўрганиши ва ЕИ мамлакатдаги вазият ривожини ўтган давр мобайнида қандай баҳолаганини кўриши мумкин. Ва, албатта, ушбу шарҳ натижалари Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги мулоқотимиз учун асос бўлади.

— Ҳа, менимча, сиз жуда муҳим масалани кўтардингиз. Европалик инвесторлар, шунингдек, Катта еттилик (G7)нинг бошқа мамлакатлари ва бошқа ғарб демократиялари — масалан, Австралия ёки Янги Зеландия инвесторлари — у ерга маблағ киритиш-киритмасликни ҳал қилишда муайян мамлакатдаги қонун устуворлиги ҳолатига қарайдилар.

Ва гап нафақат компания раҳбарияти муайян мамлакатга инвестиция киритишни хоҳлашида. Компания акциядорлари бу ҳақиқатан ҳам ўз пулларини киритишни хоҳлайдиган мамлакат деб ҳисоблашлари ҳам муҳимдир. Шу боис қонун устуворлиги — ва одамлар унинг ҳолатини қандай қабул қилишлари — ғарб инвесторлари томонидан қарор қабул қилишда жуда муҳим омил ҳисобланади.

Ўзбекистонда у қадар кўп европалик компаниялар ишламаяпти — ҳар ҳолда, мен хоҳлаган даражада кўп эмас. Ва менимча, бу кўплаб компаниялар Ўзбекистонга келиш учун ҳали ҳам ўзларини етарлича ишончли ҳис қилмаётганликларининг кўрсаткичидир. Уларни ишонтириш учун ҳали ишлаш керак.

Юқоридаги саволлардан бирига берган жавобимда айтганимдек, қонун устуворлиги соҳасида нафақат ҳамма нарсани тўғри қилиш, балки одамлар ҳамма нарса тўғри қилинаётганини кўришлари ҳам муҳимдир. Бу эса шаффофликни англатади. Бу суд жараёнларидан фойдаланиш имкониятини англатади. Бу апелляция тартиб-таомиллари ҳам шаффоф бўлиши кераклигини англатади.

Кўп жиҳатдан бу қабул қилиш масаласидир. Бизда исталган энг яхши қонунлар бўлиши мумкин. Аммо одамларда барибир нимадир у қадар тўғри эмас деган туйғу қолса, бу муаммо — ва у билан шуғулланиш керак.

Айтилгандек, мижоз ҳамиша ҳақ. Худди шу нарса фуқарога ҳам тегишли. Пировард натижада, айнан фуқаро ўзини ишончли ҳис қиляптими, ҳукумат ёки суд қарорларини адолатли ва қонуний деб ҳисоблайдими — ўзи ҳал қилиши керак.

Айнан фуқаро якуний баҳони бериши керак. Ва агар инсон ишлар у қадар тўғри эмаслигини ҳис қилса, демак, ҳал қилиниши керак бўлган муаммо бор.

— Мен бир оз бошқачароқ нуқтаи назардан мисол келтираман — Афғонистон, Ўзбекистонга қўшни бўлган, аммо мутлақо бошқача вазиятда турган мамлакат.

Афғонистон вазиятида Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар муайян пайтда қарор қилишди: биз «Толибон» билан у маълум шартларни бажармагунча ҳамкорлик қилмаймиз. Ва, албатта, толиблар аёллар ва қизларни камситишда давом этар экан, биз улар билан иш олиб боришни хоҳламаймиз.

Бу бир ёндашув. Бошқа бир ёндашув эса: «Биз толибларни ўзгаришларга ундаш учун улар билан ҳамкорлик қилишимиз керак. Шунда уларда йўқотадиган нарса бўлади ва уларга таъсир ўтказиш имконияти пайдо бўлади», дейишдир. Бу Афғонистон билан боғлиқ жуда ўзига хос мисол, аммо худди шу мантиқ бошқа кўплаб вазиятларда халқаро муносабатларга ҳам татбиқ этилади.

Менимча, одамларнинг мутлақ кўпчилиги АҚШ ва Ғарбнинг 1970-йиллар бошида Хельсинки Якуний акти имзоланишига эришиш учун Совет Иттифоқи билан мулоқотга киришиш қарорини тўғри деб ҳисоблайди. У одамларга муайян ҳуқуқларни кафолатлади ва якунда Хельсинки қўмиталарининг, жумладан Совет Иттифоқида ҳам пайдо бўлишига олиб келди. Бу қўмиталар актда мустаҳкамланган ҳуқуқларга риоя қилинишини талаб қилди. Ва бу Совет Иттифоқи билан ҳамкорлик қилишдан бош тортишдан кўра тўғрироқ қарор эди.

Менимча, демократик давлатларнинг тўлақонли демократияга қараб маълум бир йўлни босиб ўтиши керак бўлган мамлакатлар билан ҳамкорлиги турли шароитларда ушбу мамлакатларнинг янада очилишига ва қадриятларнинг тарқалишига ёрдам берди.

Шахсан мен Европа Иттифоқи учун дунёнинг барча мамлакатлари билан ишлаш муҳим деб ҳисоблайман. Лекин мен, шунингдек, биз учун қадриятларимизни таъкидлаш, биз учун муҳим бўлган соҳаларга — хоҳ у ОАВ, фуқаролик жамияти, меҳнат ҳуқуқлари ёки бошқа масалалар бўлсин — эътибор қаратишни талаб қилиш муҳим деб ҳисоблайман.

Мен бу ёндашувларни бир-бирини истисно этувчи деб ҳисобламайман. Аксинча, улар бир-бирини тўлдиради. Таъсир воситаларига ва ниманидир ўзгартириш имкониятига эга бўлиш учун ҳамкорлик қилиш, мулоқот олиб бориш муҳим.

Ва пировард натижада, мен бошида айтганимдек, турли жамиятлар ва мамлакатлар дуч келиши мумкин бўлган барча қийинчиликларга қарамай, демократия — энг яхши тизимдир. Бу биз дунёнинг барча халқлари билан умумий йўлга эга эканлигимизни англатади. Ва биз демократия барчамизга қандай фойда келтириши ҳақида умумий тушунчага эга бўлиш учун биргаликда ишлашда давом этишимиз керак.

— Менимча, узил-кесил тайёр маҳсулот сифатида демократия мавжуд эмас. Агар Европага қарайдиган бўлсак, 1970—1980-йилларда ғарбий европа демократияси, эҳтимол, бўлиши мумкин бўлган даражада яхши эди, дейиш мумкин эди. Ҳозир эса бизда муайян қийинчиликлар пайдо бўлди.

Бу бир марта ва бутунлайга эришилган барқарорлик мавжуд эмаслигини англатади. Доимий равишда ишлаш, юзага келаётган муаммоларни доимий равишда ҳал қилиб бориш керак.

Демократиянинг моҳияти айнан шундаки, қарор қабул қиладиган ва қабул қилиши керак бўлган одамлар ўзларини тизимнинг бир қисми сифатида ҳис қилишларини доимо кузатиб бориш керак. Токи улар биргаликда ушбу номукаммал, аммо барибир яхши тизимни қуришда давом этишни хоҳлашсин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.